Click to listen highlighted text!

Ёз ўтмоқда соз.

Мамлакатимизда  соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариши, мамлакатимиз йигит қизларини ХХ1 аср талабларига тўлиқ жавоб бера оладиган ҳар томонлама ривожланган шахслар этиб вояга  етказиш учун зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиш бўйича кенг кўламли аниқ йўналтирилган чора-тадбирларни амалга  ошира бориб, бу йил “Соғлом она ва бола” йили Давлат дастурини  изчил амалга ошириш асосида  соғлом авлодни вояга етказиш, уларни ёз мавсуми давомида сўлим оромгоҳларда дам олдириш борасидаги ишлар Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан изчил  амалга оширилиб келинмоқда.
     2019 йил ёз мавсумида, жами 59 мингдан зиёд пойтахт  меҳнаткашларининг фарзандларини дам олдирилдилар. Унга биноан, бу йил Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан 35.922 нафар бола шаҳар ташқарисидаги 24 та оромгоҳларда, 23.517 нафар бола эса мактаблар қошидаги ташкил этиладиган 65 та кундузги мактаблар қошидаги болалар майдончаларида   дам олдирилдилар.   

    

       Қорақалпоқ ҳамда Хоразм  меҳнаткашлари фарзандларидан  тўрт мингдан зиёди  мавсум давомида    соғломлаштирилдилар. Бугунги кунда болалар оромгоҳларда дам олаётган болалар  оромгоҳларнинг сув ҳавзаларида мазза қилиб чўмилишмоқда, турли туман тўгаракларга қатнашиб, ўз қобилиятларини намойиш этмоқдалар, оромгоҳларда дўстлар орттирмоқдалар,  турли ҳил спорт  машғулотлари билан шуғулланмоқдалар.

         Ёзги соғломлаштириш мавсуми мобайнида, оромгоҳ раҳбарияти  томонидан айниқса, болалар соғломлаштириш оромгоҳлари жойлашган ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш, ёнғин хавфсизлиги талабларини бажариш, чўмилиш, экскурсияга чиқишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.   Мустақилликнинг 28 йиллиги муносабати билан бу йил ҳар бир оромгоҳда  “ Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этувчи кенг қамровли маданий-маърифий тадбирлар, “Мустақиллик менинг тақдиримда” мавзусида адабиёт ва санъат намоёндалари, таниқли спортчилар билан учрашувлар, “Соғлом бола – юрт келажаги” шиори остида турли спорт мусобақаларни  ўтказилиши  ҳамда болалар ўртасида мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда қўлга киритилган натижалар акс этган “Бу менинг Ватаним!” мавзуидаги расмлар танлови ўтказилиб келинмоқда.                                                                                          

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!