Click to listen highlighted text!

Биз ҳакимизда

Ўзбекистон Республикаси ўзининг мустақил фаолияти даврида бир неча ўн йилликларда амалга ошириладиган тараққиёт йўлини босиб ўтди. Қиска вақтда барқарор, очиқ бўлган, ҳуқуқий демократик давлат қуриш йўлида жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллади. Ўзбекистон жаҳон мамлакатлари томонидан тан олиниб, ижтимоий йўналишга асосланган бозор муносабатлари босқичма-босқич шаклланиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг IX сессиясида Президентимиз И. А. Каримов Мустақил давлатимиз турли қийинчилик ва маўаққатларни енгиб ўтиб ўз келажагини қураётганлигини қайд этди. Бугунги кунда ютуқларимизга энг аввало: тинчлик ва миллатлар аро тотувлик, сиёсий ва маънавий янгиланиш, иқтисодиётимизни босқичма-босқич ривожланиши эканлигини, ислохотлардан кўзланган асосий мақсадимиз – эркин, ҳуқуқий демократик жамият барпо этиш эканлигини таъкидлади.

Ҳар бир фуқарога муносиб турмуш шароити яратиш тўғрисидаги мазкур ҳайрли ишлар касаба уюшма ташкилотларининг ҳам тарихий истаклари бўлиб келган.

Тошкент шаҳар касаба уюшмалари Кенгаши 1991 йил 1 апрелда Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар касаба уюшма бирлашмалари Кенгашининг II йиғилиши қўшма қарори билан ташкил этилган. 2005 йил 24 февралдаги бўлиб ўтган Тошкент шаҳар касаба уюшмалари IV уюшмалараро Конференциясида, «Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши» номи билан аталиб келинади.

Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши – касаба уюшмалари аъзоларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш ишларини ўзаро хамкорлик, ҳамжиҳатлик ҳамда бирдамлик асосида амалга ошириш мақсадида ташкил этилган бўлиб, бу йўлда пойтахт ҳудудида жойлашган барча поғонадаги тармоқ касаба уюшма ташкилотларини кўнгилли равишда уюштиради.

Бирлашма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига бирлашган касаба уюшмаларининг Устави ҳамда ўз Низоми доирасида амалга оширади, амалдаги қонунларга кўра ўзининг аъзо ташкилотларида меҳнат қонунчилиги ва меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя этилишини назорат қилади.

Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши давлат, хўжалик органлари, жамоат ташкилотлари билан ўзаро хамкорликда ишлайди. Ўз фаолиятини аъзо ташкилотлар билан шериклик ва ўзаро ҳурмат асосида қуради.

Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг ажралмас қисми сифатида меҳнаткашларнинг ижтимоий–касбкорлик ва худудий манфаатларини мустахкамлашга фаол кўмаклашади.

Тошкент шаҳар касаба уюшмаларининг структуравий тузилиши (бўлимлари, бошланич ташкилоти, аъзолар сони) 2014 йил 1 январь ҳолатига шаҳарда ҳаммаси бўлиб 3995 та бошланғич касаба уюшма ташкилоти бор. Жами касаба уюшмалари аъзолари сони 631688 нафарни ташкил этади.

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!