Click to listen highlighted text!

“Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган спорт мусобақаси хақида.

Сиҳат-саломатлик ва ижтимоий ҳимоялаш юртимиздаги энг муҳим ва зарурий тадбир сифатида  амалга оширилиб,  бунда Республика Президенти ва Хукуматнинг  ғамхўрлиги бениҳоя чексиздир.

Мамлакатимизда инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, болалар, оналар, қарияларнинг соғлом бўлиши ва уларни ижтимоий  жиҳатдан таъминлашда  улкан тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 32 йиллигига бағишлаб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент шаҳар кенгаши ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш ишлари бошқармаси билан бирга хамкорликда жорий йилнинг 24 август куни Яккасарой спорт мажмуасида касаба уюшмасига аъзо корхона ва ташкилотлар ишчи ходимлари ўртасида спорт фестивалини ўтказди.

Спорт фестивалида мехнат ва ўқув жамоалари ишчи ходимлари спорт турларининг, яъни: 5000 метрга оммавий юриш, оммавий гимнастика машқлари, стол тенниси, шахмат-шашка ва дартс турлари бўйича спорт мусобақаларида беллашишди, мусобақа ғолиблари қимматбахо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Спорт фестивал иштирокчиларда катта таассурот қолдирди ва бундай байрам тадбирлари жойларда катта кўтаринки рухда давом этмоқда.

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!