Click to listen highlighted text!

11-ноябрь -“Касаба уюшмалари куни”

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан  жорий йил 11-ноябрь -“Касаба уюшмалари куни” байрами  муносабати билан бир қанча тадбирлар ташкил этилмоқда. 

Сохамиз меҳнаткашларини ижтимоий ҳимоясини таьминлаш, уларни моддий маьнавий қўллаб-қувватлаш мақсадида кўп йиллардан бери фидокорона меҳнат қилаётган касаба уюшма қў‌митаси раислари ва фаоларини ҳамда касаба уюшмаларида кўп йиллар меҳнат қилиб хозирги кунда нафақада бўлган фахрийлар Тошкент шаҳар Кенгашининг ташаккурнома ва эсдалик  совғалари билан тақдирландилар.

Шунингдек, «Спорт ва саломатлик» шиори остида Соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларда ходимлар ўртасида шашка, дарцт, стол тенниси ва бадминтон спорт турлари бўйича мусобақалари ўтказилмоқда. Ғолиблар эсдалик совғаларни билан тақдирланди.

Соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлар томонидан ходимларни «Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил» шиори остида  юртимизнинг тарихий масканларига Самарқанд, Хоразм, Бухоро вилоятларига саёхатлар ташкил этилмоқда

.

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!