Click to listen highlighted text!

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танловига Старт берилди!

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Федерациянинг Тошкент шаҳар кенгаши томонидан мазкур тадбирга старт берилди.
Кўрик-танловда тармоқ бўйича энг яхши деб топилган корхона, ташкилот ва муассаса, бошланғич касаба уюшма ташкилотлари, меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар ҳамда меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассислар қатнашиши мумкин.
Танловда асосий эътибор ташкилотда меҳнат муҳофазаси борасида амалга оширилаётган ишлар, қонун ҳужжатларига риоя этиш, меъёрий ҳужжат талаблари бўйича йўл-йўриқлар берилгани, хавфли ва зарарли меҳнат шароитларида ишлаётган ходимларни белгиланган меъёрлар бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари, шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминлаш, бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш бўйича профилактик чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ва бошқа ҳолатларга қаратилади.
Махсус комиссия ҳудуд бўйича олинган энг яхши ташкилот, касаба уюшма қўмитаси, меҳнат муҳофазаси бўйича вакил ва меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассиснинг ҳужжатларини баҳолаш мезонларига асосан кўриб чиққач, ҳар бир номинация бўйича уч нафар энг юқори балл тўплаган номзод саралаб олинади ва ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Тақдирлаш маросими 28 апрель-Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш кунида бўлиб ўтади.

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!