Click to listen highlighted text!

“Иқлим ўзгаришининг меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига таъсири” шиори остида “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлов”нинг Тошкент шаҳар босқичи якунлари хақида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг бевосита ғояси, унинг ташаббуси ва раҳбарлигида             “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикаси ривожланишининг бешта устувор йўналишлардан иборат Ҳаракатлар стратегияси”ни қабул қилиниши мамлакатимиз ҳаётининг ажралмас қисми бўлиб хизмат қилмоқда.

Ҳаракатлар Дастури нафақат Давлат бошқарув органлари вакиллари учун, балки жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси, ҳар бир фуқароси учун чақириқ ва руҳлантириш манбаига айланди.

Бу борада, миллионлаб меҳнаткашлар манфаатларини ҳимоя қилишни ўз зиммасига олган касаба уюшмалари ҳам ўз сўзларини айтишлари лозим.

Бугунги кунда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, шу жумладан пойтахт касаба уюшмалари ўз фаолиятларини умуммиллий даражада ижтимоий ҳамкорликни йўлга қўйиб, ишчи ва хизматчилар манфаатларини музокара йўллари билан хал қилмоқда. Бу касаба уюшмаларини жамиятда катта кучга айланганлигини ёрқин ифодасидир.   

Касаба уюшмалари ўз олдиларига қандай мақсадларни қўйган? Бу — аҳолини иш билан таъминлаш, меҳнатга яраша ҳақ тўлаш, ижтимоий ҳимоя ва мулоқот, ночорликка барҳам бериш, инсонларни ҳуқуқ кафолатлари ва касаба  уюшмаларининг эркинликлари, меҳнат муносабатларининг ҳар қандай шаклида камситилишларга йўл қўймаслик, тенглик муносабатларини ўрнатиш, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, атроф-муҳитни асраб-авайлашдир. 

Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш борасида ўзаро ҳамкорлик ишларини янги босқичларга кўтариш, “Иқлим ўзгаришининг меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига таъсири” шиори остида “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш мақсадида республика кўрик-танлов”ининг Тошкент шаҳар босқичи жорий йилнинг 23 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида ўтказилди.

Унда шаҳарда фаолият юритаётган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, касаба уюшма қўмита раислари, меҳнат муҳофазаси хизмати ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирда Тошкент шаҳар хокимлиги, Тошкент шаҳар камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси вакиллари соҳада бўлаётган ўзгариш ва янгиликлар ҳақида тадбир иштирокчиларига батафсил тушунчалар берилди.

“Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” га бағишлаб ўтказилган кўрик-танловнинг шаҳар босқичида 4 та номинация бўйича ғолибларнинг      47 нафари тақдирландилар.

Ҳар бир номинация бўйича ғолибларга дипломлар ва совғалар топширилди.

Ушбу тадбир нафақат ушбу соҳа эгаларини балки барчани янада хушёрликка, огоҳлик билан меҳнат қилишга, бахтсиз ҳодисаларни олдини олишга, профилактика ишларини амалга оширишга, жамоатчилик назоратини ўрнатишга хизмат қилади.

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!