Click to listen highlighted text!

Меҳнат муҳофазаси

“Меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш бўйича энг яхши корхона республика кўрик-танлови”нинг Тошкент шаҳар босқичи якунлари ҳақида 

Ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратилиши, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат ва жамоат назоратини таъминлашда ўзаро ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2015 йил 5 февралдаги 21-10 “с” қарори билан тасдиқланган “Меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш бўйича энг яхши корхона республика кўрик-танлови ўтказиш тўғрисида” Низоми қабул қилинган эди.

Ушбу қарорга асосан Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг 2015 йил 9 февралдаги 22-25 “с” сонли қарори билан 11 кишидан иборат ишчи комиссияси тасдиқланди.

Кўрик–танловда қатнашиш учун барча соҳалардан жами 86 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар ҳужжатлари тақдим этилди. Қизғин бахслар чоғида комиссияга тақдим этилган ҳужжатлар, таҳлилий ахбортлар, мезонлар, фотоальбомлар батафсил, ҳар томонлама ўрганиб чиқилди ва комиссия аъзолари томонидан фикр–мулоҳазалар билдирилди. Унинг натижаларига кўра:

Ўзбекистон агросаноат мажмуи тармоқ ходимлари касаба уюшмалари ташкилотларидан:

“Энг яхши корхона” номинацияси бўйича 1-ўрин –“Сувмаш” ҳиссадорлик жамияти;

“Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинацияси бўйича 1-ўрин “Тошкент ёғ мой комбинати” АЖ;

“Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” номинацияси бўйича 1-ўрин – “Бектемир спирт заводи” ОАЖ.

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмалари ташкилотларидан:

“Энг яхши корхона” номинацияси бўйича 1-ўрин – Давлат Акциядорлик тижорат “Асакабанк”и;

“Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинацияси бўйича 1-ўрин – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки;

“Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” номинацияси бўйича 1-ўрин – Тошкент ислом университети.

Ўзбекистон таълим, фан ва маданият  ходимлари тармоқ касаба уюшмалари ташкилотларидан:

“Энг яхши корхона” номинацияси бўйича 1-ўрин – 157-сонли умумтаълим мактаби;

“Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинацияси бўйича 1-ўрин- Қатағон қурбонлари хотираси музейи уйи;

“Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” номинацияси бўйича 1-ўрин – 600-сонли мактабгача таълим муассасаси.

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқ  ходимлари касаба уюшмалари ташкилотларидан:

 “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинацияси бўйича 1-ўрин – “Технолог” АЖ;

“Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” номинацияси бўйича 1-ўрин – “Ўзкабель” ОАЖ қўшма корхона.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ва фармацевтика тармоқ ходимлари касаба уюшмалари ташкилотларидан:

“Энг яхши корхона” номинацияси бўйича 1-ўрин – Шаҳар 1-сон клиник шифохонаси;

“Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинацияси бўйича 1-ўрин – Абу Али Ибн Сино номидаги 1-шаҳар клиник шифохонаси;

“Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” номинацияси бўйича 1-ўрин – 49-сонли оилавий поликлиникаси.

Ўзбекистон истеъмол товарлар ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари тармоқ ходимлари касаба уюшмалари ташкилотларидан:

“Энг яхши корхона” номинацияси бўйича 1-ўрин – “Тошшаҳарнур” Давлат унитар корхонаси;

“Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинацияси бўйича 1-ўрин – “Кенг Макон” масъулияти чекланган жамияти;

“Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” номинацияси бўйича 1-ўрин – “Тошкент иссиқлик маркази” АЖ.

Ўзбекистон нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмалари ташкилотларидан:

“Энг яхши корхона” номинацияси бўйича 1-ўрин –  “O`ZLITINEFTGAZ” AJ;

“Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” номинацияси бўйича 1-ўрин –“Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси.

Ўзбекистон транспорт йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси тармоқ ходимлари касаба уюшмалари ташкилотларидан:

“Энг яхши корхона” номинацияси бўйича 1-ўрин – “2 –автобус саройи” АЖ;

 “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” номинацияси бўйича 1-ўрин – “12 трест” АЖга қарашли” 65-қурилиш бошқармасига насиб этди.

Ҳар бир тармоқ бўйича аниқланган “Энг яхши корхона”, “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” ва “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил”нинг ҳужжатлари кўрик-танловнинг иккинчи босқичида иштирок этиш учун тегишли тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари комиссияларига тақдим этилди.

Қисқа қилиб айтганда, шу ва шунга ўхшаш тадбирлар корхоналарда жамоа шартномалари орқали меҳнат шароитларини яхшилаш, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, санитария – гигиена талабларига жавоб берувчи иш ўринларини яратиш, ходимларнинг дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказиш, аёллар ва вояга етмаган фуқароларнинг меҳнат  муҳофазаси ҳолатини ўрганиш, ҳодимларга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатлигининг бошқа ҳил шикастланиши туфайли етказилган зарарни ўз вақтида ва тўла ҳажмда тўлаш қоидаларига амал қилинишига туртки бўлишига ишончимиз комил.

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!