Click to listen highlighted text!

Бошланғич ташкилотларга амалий ёрдам кўрсатиш ишлари давом этмоқда

Тошкент шаҳар Кенгаши ижроия қўмита йиғилишларида қабул қилинган қарорлар, юқори ташкилотлар томонидан белгиланган вазифа ва топшириқларни ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш, бугунги кунда касаба уюшмалари олдида турган муаммоларни ҳал этиш айнан бошланғич ташкилотлар томонидан амалга оширилиши ҳеч кимга сир эмас.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент шаҳар Кенгашининг иш режасига асосан хафтанинг сешанба куни “Бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари куни” деб эълон қилинган.

Амалйи ёрдам кўрсатилаётган бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раисларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ишлаб чиқилган жамоа шартномасини янги макетини ўз фаолиятларида фойдаланиш, ходимларни ишлаб чиқариш ва иқтисодий фаолият, меҳнат шартномаси, бандлик кафолатлари, иш вақти ва дам олиш вақти, меҳнатга ҳақ тўлаш, кафолатли тўловлар ва компенсация тўловлари, меҳнат интизоми, меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, ижтимоий суғурта, ижтимоий имтиёз ва кафолатлар, маданий-маърифий, жисмоний  тарбия-соғломлаштириш, спорт ишлари, аёллар меҳнатини тартибга солиш, аёллар ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларга бериладиган қўшимча имтиёзлар ва кафолатлар, ёшлар учун қўшимча имтиёзлар ва кафолатлар, меҳнат низоларини ҳал этиш, ижтимоий шериклик, касаба уюшмаси фаолиятининг кафолатларига риоя этилиши, жамоа шартномаси мажбуриятларининг бажарилиши учун томонларнинг жавобгарлиги ҳақида кенг тушунчалар берилди.

Қўшма корхона шаклидаги “AKFA ASSEMBLY” масъулияти чекланган жамияти касаба уюшма қўмитаси раиси Маликова Нигора, “Тошкент металл заводи” касаба уюшма қўмитаси раиси Нуриддинова Наргиза Шарафходжаевна, “Тошкент шаҳар Архив иши ҳудудий бошқармаси” касаба уюшма қўмитаси раиси Исмоилова Нигора Ўктамовналар шу каби амалий ёрдамни кейинчалик ҳам давом эттириш, айниқса янги сайланган бошланғич касаба уюшма қўмиталари, раислари учун тармоқлар кесимида семинар, давра суҳбатлари ўтказилиб турилса, айни муддао бўлар эди, деган таклифларни билдириб қолдилар.Бу борадаги ишлар давом этомқда.

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!