Click to listen highlighted text!

“АРТ-СОКОЛ болалар санъати фестивали

 “АРТ-СОКОЛ болалар санъати фестивали ҳақида

 Бугун мамлакатимизда Давлатимиз раҳбари бошчилигида жамият ҳаётининг ҳар бир жабҳасида амалга оширилаётган ислоҳот ва янгиланишларнинг энг аввало инсон манфаатларини таъминлашга қаратилганлиги алоҳида таъкидланди. Президентимиз ташаббуслари билан ишлаб чиқилиб, амалга оширилаётган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”дан ижтимоий соҳани ривожлантириш йўналишининг алоҳида ўрин эгаллагани қайд этилган ҳолда, у жисмонан соғлом, руҳан ва ақлан ривожланган, мустақил фикрлайдиган, Ватанга содиқ ёшларни тарбиялаш, ёш авлоднинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ва рўёбга чиқарилиши билан аҳамиятлидир.     

         2019 йил ёз мавсумида Тошкент шаҳар   меҳнаткашларининг 58 мингга яқин  фарзандлари, улардан 35 мингдан зиёди  нафари шаҳар ташқарисидаги 24та оромгоҳларда, 23 000 нафари эса мактаблар қошидаги ташкил этиладиган 65 та кундузги мактаблар қошидаги  майдончаларида   соғломлаштирилдилар.

       Оромгоҳларда тарбиявий, маънавий-маърифий, спорт ишларини  фаоллаштириш  ишларига аҳамият берилиб, бу йил оромгоҳларда ўтказиладиган маданий-маърифий ва спорт тадбирларини Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 28 йиллиги нишонланиши билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган маданий-маърифий, тарғибот-ташвиқот шу жумладан, “Мустақиллик менинг тақдиримда”, “Шу Ватанга бордир менинг керагим”, “Озод элнинг ўғлиман, обод элнинг ўғлиман”, “Мустақил Ватаним Ўзбекистоним!”  фестиваллари, “Мен севган Ватан”, “Бу менинг Ватаним” расмлар кўрик танловлари, «Қувноқлар ва зукколар» спорт мусобақалари, «Энг яхши гуруҳ» интеллектуал ўйин мусобақалари, «Иқтидорли ёшлар» кўрик танловлари ўтказилди.   

            Давлат раҳбари  томонидан ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш мақсадида,  президент томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус муҳим аҳамият касб этиб,   5 ташаббусни ҳаётга татбиқ этиш борасида, уни кенг ёшлар оммасига етказиш мақсадида  болалар соғломлаштириш оромгоҳларида  5 ташаббус бўйича кенг кўламли маданий-маърифий ишлар амалга оширилди. Оромгоҳларда  ёшларнинг қизиқишидан келиб чиқиб, қўшимча   тўгараклар,  бадиий-ҳаваскорлик жамоалари, ёшлар театр-студиялари    фаолият олиб борди.

        Ёз мавсуми давомида барча оромгоҳларда таниқли санъаткор ва истеъдодли ижодкорларнинг  оромгоҳларга ташрифлари уюштирилди,   таниқли артистлар, спорт соҳаси ғолиблари, маданият ва санъат арбобларининг  ёшлар билан учрашувлари ташкиллаштирилди.

           Куни кеча “Сокол” оромгоҳида 5 ташаббус бўйича “АРТ-СОКОЛ” болалар фестивали ўтказилди. Фестиваль доирасида болалар ўз  ижлдий қобилиятларини намоён этдилар. санъат, спорт, компьютер технолгиялари, китоб мутоала қилиш борасида, қизларни фойдали меҳнатга жалб этилиши борасида кўрик-танловлар, давра суҳбатлари, викториналар ўтказилди.

        Ғолиблар оромгоҳ томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!