Click to listen highlighted text!

Махалла аҳли Касаба уюшмаларидан мамнун

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3268-сонли Қарорини ижроси юзасидан маҳаллаларда истиқомат қилувчи, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни уй-жойларини таъмирлаш мақсадида, Чилонзор тумани маҳаллаларида Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмасининг ташаббуси билан тузилган Ишчи гуруҳ: раҳбари -Д.Исмоилова, аъзоси Чилонзор тумани «Маҳалла» кенгаши диний маърифий масалалар бўйича бош мутахассис М.Ариповалар томонидан, 2018 йил 25 нафар муаммоли оилаларни уй-жойларини таъмирлаш бўйича рўйхатларини шакллантириб, 2018 йилнинг апрелидан хозирги кунга қадар 10 та оила уй-жойи таъмирланди.

2019 йил 6 май куни «Бектўпи» маҳалласи, Алгоритм мавзеси, 2-уй, 3-хонадонида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, ёлғиз она, қарамоғида 2 нафар вояга етмаган, ногирон фарзанди бор фуқаро Ахунзиянова Гузел Разилевнанинг уй жойининг таъмирлаш ишлари: ногирон фарзандларининг хоналар йўлакларда ногиронлик аравачасида, инвалидлар харакати аравачасида бемалол ҳаракат қилиши учун кенгайтирилиб, ювиниш ва ҳожатхоналари жихозлари янгиланиб, уларга кириб-чиқиш шароитлари учун барча қулайликлар қилинди; МДФ эшиклари ўрнатилди.

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!