Click to listen highlighted text!

Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунини

Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунини амалиётга тадбиқ этиш

бўйича тарғибот тадбири

 

Жорий йилнинг 28 январь куни Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунини амалиётга тадбиқ этиш бўйича тарғибот тадбири Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг катта мажлислар залида бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши аппаратининг бўлим мудирлари Премқулов Ҳамидулла Раҳматуллаевич, Каримова Нодира Баходиржановналар, Тошкент шаҳар ҳокимияти, шаҳар прокуратураси, Бандлик бош бошқармаси, Адлия бошқармаси, Фуқаролик ишлари бўйича шаҳар суди, Савдо-саноат палатаси шаҳар бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши, Мактабгача таълим бош бошқармаси, Халқ таълими бош бошқармаси, Касб-ҳунар таълими бош бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, маданият бош бошқармаси, Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлими, “Маҳалла” фондининг шаҳар бўлими, “Нуроний” жамғармаси шаҳар Кенгаши, шаҳар Мудофаа бўлими, Туризм департаменти, Ватанпарвар ташкилоти шаҳар Кенгашларининг вакиллари ҳамда барча тармоқ касаба уюшмаларида фаол ишлаётган бошланғич касаба уюшмалари раислари иштирокида ташкил этилди.

Ўзбекистонда охирги уч  йил ичида барча соҳаларда қиёси йўқ                   улкан ислоҳотлар амалга оширилаётганинг гувоҳи бўлиб турибмиз,                          бу ўзгариш ва янгиликларни бутун жаҳон эътироф этмоқда.

Ислоҳотлар муҳтарам Шавкат Миромоновичнинг бош Конституциявий ғояси – “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқнинг хизматида бўлиш керак” деган ўта адолатли ва халқчил сиёсати негизида олиб борилмоқда.

Мана ўзингиз гувоҳи бўлдингиз 2020 йил 24 январь куни мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан Олий мажлисга мурожаат қилдилар.

Мазкур тарихий санада бир қанча давлат бошқарувида янги институтларни ташкил этилиши, янги Қонунлар қабул қилиниши бўйича таклифлар бердилар.

Шу билан бирга, “2020 йил Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб, элон қилинди.

Мазкур мурожаатда Жамоатчилик палатасини ташкил этишни таклиф қилдилар. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари бугунги кунда аҳолини ўйлантираётган муаммоларга давлат идоралари эътиборини қаратиб, ўзларининг асосланган таклифларини бериб боришлари мақсадга мувофиқ бўлади.

Бу дегани, касаба уюшмаларига янада катта устувор вазифа, ишонч билдирилганлиги, биз касаба уюшмалари эса аҳолини ўйлантираётган муаммолар ўрганиб чиқиш, давлат идоралари асосланган таклифлар киритишимиз зарурдир. Олдинлари бундай ваколатимиз йўқ эди. Бугунги кунда мамлакатимизда демократик ислоҳотларни – жараёнларда акс этишини кўриш мумкин.

Сўнгги уч йилда касаба уюшмаларида ҳам янги ислоҳотлар олиб борилиб, бир қанча ютуқларга эришилди.

Касаба уюшмаларида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси  Кудратилла Мирсагатович Рафиков раҳбарлигида улкан ислоҳотлар олиб борилиб, замонавий болалар соғломлаштириш оромгоҳлари, сиҳатгоҳлар, санаторийлар барпо этилмоқда, эскилари эса таъмирланмоқда.

Мана ҳабарингиз мухташам бино бўлмиш, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси малака ошириш институти, Наманган вилоятида, “Делфин” бассени, Сирдарё вилояти Янгиер санаторийсининг очилди.

“Беш ижобий ташаббус” дастури бўйича шахсан Қудратилла Мирсагатович ташаббуслари билан пойтахтимиздаги маҳаллаларда                   “Беш ижобий ташаббус” бўйича юксак натижаларга эришган маҳаллаларга қиммат бахо совғалар топширилди. (“Спарк” автомобили)

Шунингдек, Касаба уюшмалари ёшларининг “ТЕМП-2019” Тошкент Халқаро форуми ўтказилди. Форумда 20 та давлат ва бир қатор халқаро ташкилотлардан 120 га яқин вакиллар, шунингдек 250 нафардан ортиқ Ўзбекистон касаба уюшмалари ёшлари иштирок этишди.

Касаба уюшмаларида хатлов ўтказилди, фаолият юритаётган бошланғич касаба уюшма ташкилотлари тўғрисида ягона маълумотлар базаси шакллантирилди, аъзоларимиз қанча эканлигини аниқлаб олинди,  ҳар ойнинг иккинчи ҳафтаси сешанба кунини “Бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларга амалий ёрдам бериш” куни деб эълон қилиб, буни анъанага айланди, қуйи бўғин касаба уюшмаларидаги муаммолар биргалкида ўрганилиб, намунали ташкилотларнинг фаолияти эса оммалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги        ПҚ-3268-сонли “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларнинг хонадонларига бориб, уларнинг яшаш, ижтимоий ҳолатлари батафсил ўрганилди. Амалий ёрдамлар кўрсатилди. (хонадонлар таъмирдан чиқарилди, маиший техника воситалари топширилди, тиббий хизмат кўрсатилди)

Шунингдек, ҳаммаларингизни ҳабарингиз бор, Ўзбекистон Республикасининг   “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни 2019 йил                       6 декабрда қабул қилиниб, 3 ойдан сўнг кучга кириши белгиланган.

Мазкур Қонун ходимларнинг ижтимоий-меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиришга, фуқароларнинг касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини таъминлашга, шунингдек касаба уюшмаларини тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган.

“Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги Қонун ходимлар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишни янада кучайтиришини, ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилишда касаба уюшмалари учун қулай шарт-шароит ва кафолатлар яратишини, касаба уюшмаларининг иш берувчилар, давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлиги механизмларини такомиллаштиришини, меҳнат соҳасидаги ижтимоий шерикликни ривожлантиришга хизмат қилишини кенг ёйиш учун Бугун сизлар билан йиғилиб турибмиз.

Олдинги, яъни эски Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни 1992 йил 2 июлда, яъни бундан 27 йил илгари қабул қилинган бўлиб, у 3та боб ва 22 та моддадан иборат.

         Қонунга 2001 йил 7 декабарда ва 2016 йил 28 ноябрда қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган бўлсада, у асосан деклоратив характерда бўлиб, аниқ тўғридан тўғри амал қилувчи ҳуқуқий нормалар деярли келтирилмаган.

Янги Қонун 9та боб 56та моддадан иборат бўлиб, аввалги Қонунга нисбатан бир қатор янги аниқ, тўғридан-тўғри амал қиладиган нормаларни ўз ичига олган.

         Қонунни ишлаб чиқишдан асосий мақсадлар қуйидагилар эди:

  1. Халқаро Меҳнат ташкилотининг Конвенцияларига мос равишда касаба уюшмаларини ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш;
  2. Касаба уюшмасига бирлашиш имкониятларини кенгайтириш;
  3. Касаба уюшмалари органларини давлат рўйхатидан ўтказишни соддалаштириш;
  4. Ходимларни меҳнат ҳуқуқини ҳимоя қилишда асосий институтларда бири бўлган, меҳнат инспекцияларини қайта тиклаш;
  5. Меҳнат соҳасида Ижтимоий шериклик хамда Жамоатчилик назоратини амалга оширишни тартибга солувчи нормаларни қонуний мустаҳкамлаш;
  6. Амалдаги қонунда бор бўлган ховолаки ва деклоратив характердаги нормаларни бартараф этиш.

Қабул қилинган янги Қонунда юқорида санаб ўтилган барча мақсадлар ўз аксини топган дейиш мумкин.

Эндиликда қилиниши лозим бўлган асосий вазифалар:

  1. Барча ташкилотларда, шу жумладан корхоналарда Қонунни тушунтириш ва тарғибот қилиш, аввало бевосита касаба уюшмаларида ишлаётган ходимларни ўқитиш;
  2. Қонунга шарх тайёрлаш, мана бугун тажрибали мутахассислар томонидан шарх тайёрланмоқда;
  3. Қонунни тайёрланган шархлар билан бирга чоп этиш ва барча корхона ташкилотларга етказиш;
  4. Меҳнат инспекцияларини ташкил этиш;
  5. Жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиш.

Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари

бирлашмаси Кенгаши аппаратининг Ташкилий ишлар бўлими

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!