Click to listen highlighted text!

“Бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайлов конференцияси

Жорий йилнинг 21 февраль куни Бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди 2020 йил   21 февраль соат 02:30да Тошкент Фармацевтика институти мажлислар залида бўлиб ўтди.

Ҳисобот-сайлов конференциясининг мақсади: Касаба уюшмалари органларининг ваколат муддатлари тугашини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2019 йил 25 декабрдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида  ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги  16-5 — сонли раёсат қарори билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари органларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низом асосида ташкил этишдир.  

Ҳисобот-сайлов конференцияси Тошкент Фармацевтика институти касаба уюшмаси аъзолари, профессор-ўқитувчилар иштирок этдилар.

Ҳисобот-сайлов конференциясида Бирлашма Кенгаши аппарат ходимлари иштирок этдилар.

Ҳисобот-сайлов конференцияси касаба уюшмаси раиси сўзга чиқиб, Ўзбекистонда охирги уч  йил ичида барча соҳаларда қиёси йўқ                   улкан ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, тўғрисида.

2020 йил 24 январь куни мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан Олий мажлисга мурожаат қисқа тўхталинди.

Мазкур мурожаатда Жамоатчилик палатасини ташкил этишни таклиф қилдилар. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари бугунги кунда аҳолини ўйлантираётган муаммоларга давлат идоралари эътиборини қаратиб, ўзларининг асосланган таклифларини бериб боришлари мақсадга мувофиқ бўлади.

Бу дегани, касаба уюшмаларига янада катта устувор вазифа, ишонч билдирилганлиги, биз касаба уюшмалари эса аҳолини ўйлантираётган муаммоларни ўрганиб чиқиш, давлат идораларига асосланган таклифлар киритишимиз зарурдир. Олдинлари бундай ваколатимиз йўқ эди. Бугунги кунда мамлакатимизда демократик ислоҳотларни – жараёнларда акс этишини кўриш мумкин.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни 2019 йил 6 декабрда қабул қилиниб, 3 ойдан сўнг кучга кириши белгиланган.

Ҳисобот-сайлов конференциясида билдирилган фикр-мулоҳазалар, таклифлар саволларни ҳар бирини ёзиб олиниб, билдирилган таклифларни инобатга олиб, тегишли хулосалар чиқариб, келгусида иш жараёнида қўллаши келишиб олинди.

 

Ҳисобот-сайлов конференциясида касаба уюшмаси қўмитаси аъзолари, уларнинг таркибидан раис, тафтиш коммияси таркиби, раиси сайланди.

 

Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари

бирлашмаси Кенгаши аппаратининг Ташкилий ишлар бўлими

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!