Click to listen highlighted text!

“Меҳнат муҳофазаси ойлиги”

Пойтахтнинг Шайхонтохур туманида “Меҳнат муҳофазаси ойлиги” доирасида тадбир ўтказилди

Касаба уюшмалари аҳолини иш билан таъминлаш, меҳнатга яраша ҳақ тўлаш, ижтимоий ҳимоя ва мулоқот, инсонларни ҳуқуқ кафолатлари, меҳнат муносабатларининг ҳар қандай шаклида камситилишларга йўл қўймаслик, тенглик муносабатларини ўрнатиш, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, атроф-муҳитни асраб-авайлаш ишларига катта эътибор қаратмоқда. 

 Иш берувчилар ҳамда кенг жамоатчиликнинг эътиборини меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этишга қаратиш, ишлаб чиқариш маданиятини юксалтириш, иш берувчи томонидан ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш, шунингдек “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш борасида ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини янада ошириш мақсадида “Меҳнат муҳофазаси ойлиги”  доирасида жорий йилнинг 7 ноябрь куни Шайхонтохур туманида фаолият юритаётган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, касаба уюшма қўмита раислари, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимлари иштирокида янги форматда семинар ўтказилди. Унда идоралараро ишчи гуруҳ аъзолари, ҳамкор ташкилотлар, туман хокимлиги ходимлари иштирок этдилар.

Таҳлиллар шуларни кўрсатадики, сўнгги пайтларда корхона, ташкилот ва муассасаларда аёллар меҳнатига жуда катта эътибор қаратилган. Фақатгина 2018-2019 йиллар таҳлил қилинганда касаба уюшмалари фаолият юритаётган корхона, ташкилот ва муассасаларда 34 та бахтсиз ҳодиса юз берган бўлса, шулардан 7 таси ёки 21 % и аёллар билан боғлиқ.

Шуларни эътиборга олган ҳолда, ушбу тадбирда айнан корхоналарда меҳнат қилаётган аёлларга давлатимиз, ҳукуматимиз томонидан уларга белгиланган кафолат, имтиёзлар, уларга соғлом, хавфсиз ва муносиб меҳнат шароитлари  яратилаётганлиги ҳақида сўз борди. Тадбирда иш берувчи, касаба уюшма қўмита раиси, меҳнат муҳофазаси хизмати муҳандислари сўзга чиқиб, соҳа олдида турган муаммолар ва уларни ечими бўйича таклифлар билан ўртоқлашишлари режалаштирилган.

            Ўтказилган тадбирда “Меҳнатни муҳофазаси бўйича ўқув ташкил қилиш ва билимларни текшириш тўғрисида”ги Намунавий низом талабларини бажарилиши, ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича кириш, иш жойидаги йўриқдан ўтказиш ҳақида” “Тошиссиққувват” ишлаб чиқариш корхонаси 6-сон туман бошқармаси меҳнат муҳофазаси хизмати ходими Абдувохобова Нилуфар Хожимуратовна;

            — Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 31-моддасида “Касаба уюшмаларининг, ходимлар бошқа вакиллик органларининг меҳнатни муҳофаза қилишни таъминлаш борасидаги ҳуқуқлари” ҳақида Ғунча” журнали катта муҳаррири, касаба уюшма қўмитаси раиси Тишабаева Юлдузхон Усмановна;

            — “Ишга қабул қилинаётганда ходимнинг дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтказиш ҳақида 6-сон болалар  стоматология поликлиникаси шифокори, касаба уюшма қўмитаси раиси Алиева Умида Султанджановналар сўзга чиқдилар.

            Шунингдек, семинар иштирокчилари “Ўзбекгидроэнерго”АЖ да ходимларига яратилган шароитлар билан  яқиндан танишдилар.

            Семинар иштирокчилари томонидан тушган саволларга мутахассислар батафсил жавоб бердилар.

Тадбир давомида маърузачилар томонидан ишлаб чиқилган слайдлар, видеороликлар намойиш этилди.

Тадбир оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилди.

                                                                                             

 

                                                                                              Бирлашма Кенгашининг                                                                                                                       меҳнатни муҳофаза қилиш  бўлими

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!