Click to listen highlighted text!

“Сиз меҳнат муҳофазасини биласизми ?”

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2019 йил 28 февралдаги 12-33 “с” сонли раёсат қарор ижросини бажариш мақсадида “28 апрель — Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза куни”га бағишлаб “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” шиори остида олий ўқув юртлари талабалари ўртасида “Сиз меҳнат муҳофазасини биласизми?” танлови Тошкент ахборот технологиялари университетида ўтказилди.

         Олий ўқув юртлари битирувчиларининг меҳнатни муҳофазаси юзасидан билимлари, корхона, ташкилот ва муассасаларда соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисалар ва касб касалликларининг олдини олиш, шунингдек ёшларни касаба уюшмалари фаолиятига кенг жалб этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг ташаббуси билан илк бор “Сиз меҳнат муҳофазасини биласизми?” кўрик-танлови эълон қилиниб, ушбу танлов қарийиб икки ой мобайнида давом этди.

Уч босқичда ўтказилган ушбу кўрик-танловда 8 та олий ўқув юртларидан мингдан зиёд талабалар иштирок этдилар.

Агросаноат, Таълим, фан ва маданият, Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси, Темирйўлчилар, Нефть ва газ, Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари тармоқ касаба уюшмалари томонидан ўтказилган кўрик-танловнинг 6 нафар ғолиб жамоалари якуний шаҳар босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

Кўрик-танлов 3 та шартни ўз ичига олди.   

Танловнинг биринчи шартида – гуруҳ аъзолари ўзлари тақсил олаётган олий таълим муассасасидаги ҳамда талабаларнинг амалиёт ўтаган корхона, ташкилотларнинг шароитлари, меҳнат муҳофазаси бўйича ижобий ишлар, илмий изланишлар учун яратилган шароитлар, сўнгги йилларда касаба уюшмасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб беришлари, шунингдек, жамиятда ижтимоий ҳимояни юксалтириш ҳамда ёш меҳнаткаш ҳодимларга яратилаётган шароитларни кўргазмали тарзда намойиш этдилар.

Танловнинг иккинчи шарти -“Меҳнат муҳофазаси бўйича билимларни аниқлаш” бўлиб, унда гуруҳ сардори махсус конвертлар ичидан биттасини танлаб, уларга 2 та саволдан иборат билетлар жойлаштирилди. Саволларга гуруҳ сардори жавоб берди.

Танловнинг учинчи шартида — гуруҳлар “Уй вазифаси” шартида корхона ва ташкилотларда учраётган меҳнат муҳофазаси бўйича баъзи муаммоларни саҳна кўринишлар орқали намойиш этиб, уларни бартараф қилишга қаратилган таклиф ва тавсиялар билдирдилар.

Гуруҳларнинг саҳна кўринишининг ўзига хослиги, меҳнат муҳофазаси талабларига риоя этилганлиги, миллийлиги, мазмундорлиги, янгилиги, гуруҳларнинг ўзини таништириши ва саҳна кўринишлари жараёнида ижтимоий ҳимоя, меҳнат муҳофазаси соҳасида бўлаётган ислоҳотларни инобатга олиши ҳамда улар моҳиятини оддий ва халқчил тарзда очиб бериши, кийими, ижодий, бадиий ҳамда воқеа-ҳодисаларни халқчил асосда тайёрлаши – баҳолашнинг асосий мезони бўлиб ҳисобланди.

Ҳар бир олий ўқув юртлари стендлар, кўргазмали плакат ва тарғибот материаллари билан иштирок этдилар.

Тадбир якуни бўйича барча иштирок этган талабалар жамоалари касаба уюшмаларининг диплом ва совғалари билан тақдирландилар.

Қизиқарли ва ҳаяжонни ўз ичига қамраб олган ушбу тадбир битирувчи талабаларда меҳнат муҳофазаси бўйича билимларини янада оширишга хизмат қилди.

Тадбир иштирокчилари шу каби тадбирларни мунтазам ўтказиш лозимлиги ҳақида ўз фикрларини билдирдилар. 

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!