Click to listen highlighted text!

“28 апрель — Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”

“28 апрель — Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” доирасида “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” мавзусида Ўзбекистон Республикаси банк молия академиясида пойтахт корхона, ташкилот ва муассасалар ишберувчилари, касаба уюшма қўмита раислари ва меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимлари иштирокларида тадбир ўтказилди

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг бевосита ғояси, унинг ташаббуси ва раҳбарлигида “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси ривожланишининг бешта устувор йўналишлардан иборат Ҳаракатлар стратегияси”ни қабул қилиниши мамлакатимиз ҳаётининг ажралмас қисми бўлиб хизмат қилмоқда.

Ҳаракатлар Дастури нафақат Давлат бошқарув органлари вакиллари учун, балки жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси, ҳар бир фуқароси учун чақириқ ва руҳлантириш манбаига айланди.

Бу борада, миллионлаб меҳнаткашлар манфаатларини ҳимоя қилишни ўз зиммасига олган касаба уюшмалари ҳам ўз сўзларини айтишлари лозим.

Бугунги кунда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, шу жумладан пойтахт касаба уюшмалари ўз фаолиятларини умуммиллий даражада ижтимоий ҳамкорликни йўлга қўйиб, ишчи ва хизматчилар манфаатларини музокара йўллари билан хал қилмоқда. Бу касаба уюшмаларини жамиятда катта кучга айланганлигини ёрқин ифодасидир.   

2017 йил 16 июнда “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси ривожланишининг бешта устувор йўналишлардан иборат Ҳаракатлар стратегияси”да қабул қилинган ва 2018 йилда Давлат Дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан ўтказилган Форумда касаба уюшмалариннг роли ва вазифалари белгилаб олинди. 

Касаба уюшмалари ўз олдиларига қандай мақсадларни қўйган? Бу – аҳолини иш билан таъминлаш, меҳнатга яраша ҳақ тўлаш, ижтимоий ҳимоя ва мулоқот, ночорликка барҳам бериш, инсонларни ҳуқуқ кафолатлари ва касаба  уюшмаларининг эркинликлари, меҳнат муносабатларининг ҳар қандай шаклида камситилишларга йўл қўймаслик, тенглик муносабатларини ўрнатиш, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, атроф-муҳитни асраб-авайлашдир. 

Ишлаб чиқариш маданиятини юксалтириш, иш берувчи томонидан ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш борасида ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини янада ошириш ҳамда “28 апрель — Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” доирасида “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” мавзусида жорий йилнинг 23 апрель куни Ўзбекистон Республикаси банк молия академиясида семинар ўтказилди.

Унда шаҳарда фаолият юритаётган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, касаба уюшма қўмита раислари, меҳнат муҳофазаси хизмати ходимларидан иборат қатнашдилар.

Тадбирда идоралараро ишчи гуруҳи аъзолари, паритет ташкилот, ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.  

Иштирокчиларга соҳа бўйича ҳужжатлар тўплами тарқатилди.

Тадбир иштирокчиларига соҳа йўналиши бўйича видеоролик намойиш этилди.

“Меҳнат шароитлари ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар белгиланган нормалар бўйича махсус кийим-бош, махсус пойабзал ҳамда бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена (ювиш ва зарарсизлантириш) воситалари билан таъминланиши” юзасидан Низамов Соибжон Ганиевич — “Max General Group” масъулияти чекланган жамияти раҳбари;

“Тошкент шаҳар тиббий меҳнат эксперт комиссияси томонидан ходимнинг меҳнат жароҳати, касб бўйича меҳнатга лаёқатсизлик даражаси ва ногиронликни белгиланиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида” — 102-сон тиббий меҳнат экспертизаси комиссияси эксперти – Мусаева Озода Абдулхаевна сўзга чиқдилар.

Коллеж талабалари махсус кийим, махсус пойабзал, шаҳсий ҳимоя воситалари билан кийинган ҳолда ўз чиқишларини намойиш қилдилар. 

“Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” га бағишлаб ўтказилган кўрик-танловнинг шаҳар босқичида 4 та номинация бўйича ғолиб бўлган 12 нафар вакиллар тақдирландилар.

 “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” шиори остида ўтказилган республика кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичида:

  1. Меҳнатни муҳофаза қилишда энг яхши натижаларга эришган корхона” номинацияси бўйича:

            -Металлургия ва машинасозлик ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги ташкилотлардан “O’zelektroapparat — Elektroshield” aksiyadorlik jamiyati I-даражали;

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги ташкилотлардан Олмазор туманидаги “Камол авлод” номли 269-мактабгача таълим муассасаси II-даражали;         

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги ташкилотлардан Ўзбектелеком Акциядорлик компанияси “Тошкент шаҳар телефон тармоғи филиали III-даражали диплом ва совғалар билан тақдирландилар                

        “Ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратиш, ходимларнинг меҳнат муҳофазасига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда энг яхши касаба уюшма ташкилоти” номинацияси бўйича:

             Металлургия ва машинасозлик ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги ташкилотлардан Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети                    Iдаражали;

            Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги ташкилотлардан Миробод тумани ихтисослаштирилган 57-махсус мактаби             II-даражали;

Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги ташкилотлардан Тошкент шаҳар Ўсмирлар Диспансери III-даражали дипдлом ва совғалар билан тақдирландилар.

III. “Меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда энг яхши меҳнат муҳофаза қилиш бўйича вакил” номинацияси бўйича:

 Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги ташкилотлардан Ўзбекистон Фанлар Академияси Ботаника институти I-даражали;

Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги ташкилотлардан “Тошкент иссиқлик маркази”  Давлат унитар корхонаси II-даражали

 Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги ташкилотлардан Сергели тумани “Шодлик” номли 605-мактабгача таълим муассасаси III-даражали диплом ва совғалар билан тақдирландилар.

 “Ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратиш, ходимларнинг меҳнат муҳофазасига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда энг фаол иштирок этган меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” номинацияси бўйича:

 Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги ташкилотлардан “Картография” Давлат илмий ишлаб чиқариш корхонаси                I-даражали;

Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги ташкилотлардан Олмазор тумани ободонлаштириш бошқармаси II-даражали;

Металлургия ва машинасозлик ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги ташкилотлардан “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникалар заводи” Акциядорлик жамияти III-даражали диплом ва совғалар билан тақдирландилар.

Залга кириш фойесига тадбирни тарғиб қилувчи “паук”, “Меҳнат муҳофазаси ойлиги” банери, соҳага оид стенд ва кўргазмалар жойлаштирилди.

Тадбир иштирокчиларини миллий либосларда коллеж қизлари кутиб олдилар.

Тадбир якунида “28 апрель — Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган видеорлик намойиш этилди.                                                                                         Ушбу тадбир нафақат ушбу соҳа эгаларини балки барчани янада хушёрликка, огоҳлик билан меҳнат қилиш, бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш, профилактика ишларини амалга ошириш, жамоатчилик назоратини ўрнатишга хизмат қилади, деган умиддамиз.

                                                                                                         Тошкент шаҳар касаба уюшмалари                                                                                                                                   ташкилотлари бирлашма Кенгаши  

меҳнатни муҳофаза қилиш

бўлими мудири Р.Махамадалиев

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!