Click to listen highlighted text!

“Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат”

“28 апрель — Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” доирасида “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” мавзусида “Асака” Акциядорлик тижорат банк тизимида фаолият юритаётган ходимлари билан семинар ўтказилди

            Жорий йилнинг 26 апрель куни “Асака” Акциядорлик тижорат банкининг “Оазис Асака” соғломлаштириш мажмуасида ушбу банк тизимида фаолият юритаётган ходимлар билан семинар ўтказилди.

Семинарда аҳолини иш билан таъминлаш, меҳнатга яраша ҳақ тўлаш, ижтимоий ҳимоя ва мулоқот, ночорликка барҳам бериш, инсонларни ҳуқуқ кафолатлари ва касаба  уюшмаларининг эркинликлари, ишлаб чиқариш маданиятини юксалтириш, иш берувчи томонидан ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирда Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимларининг Тошкент шаҳар бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Ҳаёт Шарипов, олий тоифали кўз шифокори Муаттар Садикова, Адлия вазирлиги ҳузуридаги юристлар малакасини ошириш маркази катта ўқитувчиси Алишер Иноятов, Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Равшан Махамадалиевлар иштирок этиб, сўзга чиқдилар.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олдилар.

                                                                       Тошкент шаҳар касаба уюшмалари   ташкилотлари бирлашма Кенгаши                                                                                         меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими             

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!