Click to listen highlighted text!

Карантин чора-тадбирларига риоя этиш барчамизнинг бурчимиз!

Жорий йилнинг 29 апрель куни Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармасининг меҳнатни муҳофаза қилиш Давлат техник инспектори Кадиров Р.К., Сергели тумани санитария эпидемиология осойишталиги маркази жамоатчилик билан алоқа бўлими мудири Шарафиддинов С.М., Сергели тумани Фавқулодда вазият бўлими инспектори, лейтенант Хайруллаев Ж.Б., Сергели туман аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази инспектори Алишеров М.А., Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Махамадалиев Р.М.лардан иборат махсус гуруҳ томонидан Сергели туманидаги корхоналар фаолияти ўрганилди.

Бугунги кунда Сергели туман махсус комиссиясига тумандаги корхоналардан ўз фаолиятларини юритиш юзасидан аризалар келиб, комиссия томонидан ҳар куни ўртача 10-12 корхонанинг коронавирус пандемияси даврида санитария-гигиена талаблари, яъни ходимлар тиббий ниқоблар, пирометр, антисептиклар билан таъминланганликлари, ҳудудда доимий равишда дезинфекция ишлари амалга оширилаётганлиги, уларга фаолиятларини юритиш учун рухсатнома бериш масалалари ўрганилмоқда.

Ушбу жараёнда асосий эътибор — коронавирус пандемияси даврида саноат корхоналари, ижтимоий соҳа ташкилотлари, уй-жойлар, мухандислик-коммуникация инфратузилмаси ва бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларини жадаллаштириш мақсадида қурилиш жараёнларига жалб этилган мутахассисларни объектларнинг ўзида меҳнат қилиш ва вақтинчалик яшаб туриши учун (вахта усулида) яратилган шароитларни ўрнатилган талабларга тўлиқ жавоб бериши устидан назорат ишларига қаратилди.           Ўрганилган “ORIGINAL PLAST GROUP”, “ASSER STORY SERVIS”, “O’YMAKOR BIZNES”, “ZARINA-ZERNO”, “ASSER BETON PLIT” масъулияти чекланган жамиятлари, “SUN MAX TRADE” ҳусусий корхоналар ўз фаолиятларини яқиндагина тиклаб, ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдалана олмаётганлиги сабабли, ҳозирча кам сонли ходимлар фаолият юритмоқдалар.

Барча ишлар Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачи Юсупалиев Б.Қ. томонидан 2020 йил 23 апрелда тасдиқланган “COVID-19 пандемияси даврида чеклаш тадбирларини қўлланиши шароитида Давлат идоралари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги вақтинчалик санитария ва меъёрлари” 0372-20-сонли Санитария қоидалари ва меъёрлари асосида ташкиллаштирилган.

Ўрганиш якунлари бўйича қўшимча амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан иш берувчилар билан санитария эпидемиология осойишталиги маркази, меҳнат муҳофазаси, ёнғинга қарши курашиш бўлими масъул ходимлари томонидан берилган тавсияларга тўлиқ амал қилишлари, зарур ҳужжатлар тўпламини он-лайн тизими орқали тақдим этишлари ҳақида келишилди.

Бу каби ўрганишлар пойтахтнинг барча туманларида амалга оширилмоқда.

           

            Ҳурматли юртдошлар, яна бир бор эслатиб ўтамиз, карантин чора-тадбирларига риоя этайлик.

                                  

                                  

Тошкент шаҳар касаба уюшмалари

ташкилотлари бирлашма Кенгаши   

   меҳнатни муҳофаза  қилиш бўлими мудири 

 Р.Махамадалиев 

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!