Click to listen highlighted text!

Тонг яқин, тонг яқин, оппоқ тонг яқин …

 Халқ – қудратли куч эканлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Эл учун оғир, машаққатли ва синовли кунларда халқнинг ватанпарварлиги, меҳр-оқибати янада яққол намоён бўлмоқда.

Бир эсласак, ўтган асрнинг ўттизинчи йилларидаги очарчилик йилларида Тошкент, бутун Ўзбекистон чет эллардаги минглаб одамлар учун ҳақиқий нон шаҳрига айланган. Иккинчи жаҳон уруши йилларида халқимизнинг бағрикенглиги, болапарварлиги, бир майизни муҳтожлар билан қирқ бўлиб ейиши ҳақиқий инсонийлик фазилатлари эмасмиди, буларни барчаси дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилаётганлигини бугун ҳам шоҳиди бўлиб турибмиз.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 20 апрель куни саноат, қурилиш ва инфратузилма тармоқлари корхоналарининг тўлиқ ишлашини таъминлаш масалалари бўйича ўтказган видеоселекторда бошқа дорлзарб масалалар қатори аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратди ва халқимизнинг тарихий, маънавий қадриятларини ҳисобга олган ҳолда, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурди. “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати давлатимиз ва халқимиз қудратининг амалий намоёнига айланишига ишонаман!”, дея таъкидлаб ўтди Президент.

Саховат кўрсатишни амалга оширилиши яқинлашиб келаётган муқаддас Рамазон ойида эса янада хайрлидир.

Атрофга бир назар ташлайлик. Вақтинча ишламаётган, ёрдамга муҳтож фуқаролар, оилалар ҳам етарли. Ушбу оилаларни энг зарур озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар билан таъминлаш йўлида бирлашсак, албатта, кўзлаган натижаларга эришамиз.

Ҳалқимизда саховатпеша инсонлар, том маънодаги тадбиркорлар кўп. Шу шароитда беғараз кўмак қўлини чўзаётган инсонлар кам эмас. Улар ўз ёрдамларини кўз-кўз қилмасдан, бу ишларни пинҳона амалга ошираётганликлари ҳам сир эмас. Президентимиз таъкидлаб ўтганидек, ҳали бундай замонамиз қаҳрамонлари ҳақида китоблар ёзилади, шеърлар битилади.

Шундай шароитда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати йўлга қўйилганлигида ҳам рамзий маъно бор. Биз саховатпеша, матонатли, улуғ халқмиз. Биз бугун кўринмас душман-коронавирусга қарши жанг олиб бормоқдамиз. Бу жангнинг қаҳрамони — бутун халқ бўлишига ишонамиз.

            Саҳарлаб туриб, ҳаётга умид ва ишонч кўзлари билан қараб, турли керак-керакмас гапларга эътибор бермасдан, фақат келажакни, фарзандларимиз, набираларимизнинг нурли келажаги ҳақида кўпроқ ўйлаб ҳаракат қилайлик.

            Босқичма-босқич ушбу инфекция илдизини қуритиб, ойдин кунлар арафасида турибмиз.

            Ҳар куни қувончли хабарлардан ҳам инсонни қалби таскин топмоқда, бугунги кунда ушбу касалликка чалинган 600 нафар фуқароларимиз батамом тузалдилар.

            Юртбошимиз томонидан ҳар томонлама ўйлаб, етти эмас етмиш марта ўлчаниб қабул қилинаётган Фармойиш, қарорлар айнан халқ фаровонлиги, унинг эртанги кунига қаратилган.

            Жумладан, кийимларни кимёвий тоазалашга ихтисослашган корхоналарга фаолиятларини юритишлари учун, Махсус комиссия йирик объектларда қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишлари санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда давом эттирилишига рухсат берилганлиги фикримизнин ёрқин ифодасидир.

Шу билан бирга, юртимиздаги эпидемиологик вазият ҳали барқарорлашмаганлиги, қолаверса, дунё бўйича коронавирус инфекциясининг тарқалиши ортаётгани туфайли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан коронавирус пандемияси орқали киритилган айрим чеклов чораларини сақлаб  туриш мақсадга мувофиқлиги баён этилмоқда.

Республика махсус комиссияси томонидан коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳозирга қадар жорий этилган барча чекловларнинг 2020 йилнинг 10 майига қадар узайтирганлигидан келиб чиқиб, қуйидагилар белгилаб қўйилди:

Ноозиқ-овқат буюмлар (кийим-кечак, хўжалик моллари, кўчатлар, уруғлар) савдосига сайёр савдо нуқталари орқали санитария-гигиена талабларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда ташкил этишга рухсат берилди.

Шунингдек, республика ҳудудларида фаолият кўрсатувчи дехқон бозорларида дезинфекцион ҳолатни янада кучайтиришга қаратилган қўшимча чоралар белгиланмоқда.

Деҳқон бозорларининг кириш қисмида ҳар бир фуқаронинг ҳарорати ўлчаниб, дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда.

Карантин пайтида аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида ушбу ярмаркада ун, ёғ, гўшт, гуруч, сабзавот ва мева маҳсулотлари, тухум, парранда гўшти шунингдек, томорқа учун кўчатлар арзонлаштирилган нархларда сотилиши ташкил этилган. Ижтимоий кўчма дорихонада барча тиббий дори-дармонлар мавжуд бўлиб харидорлар бундай ташаббусдан мамнун бўлмоқдалар.

Бозор ҳудудидан ташқарида жойлашган йирик озиқ-овқат дўконларида савдо ижтимоий масофа (2 метр) сақлаган ҳолда “зигзаг” тартиби (қувурлар, бантлар ва бошқа шу каби тўсиқлар орқали) ташкил этилиши ҳам эътибордан четда қолмади.

Ушбу тартиблар бир томондан коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишининг олдини олишга, бошқа томондан эса карантин даврида ҳамюртларимизнинг соғлиғи, ижтимоий муҳофазасини таъминлашга қаратилганлиги билан эътиборлидир.

Давлатимиз, ҳукуматимиз томонидан кенг кўламли ишларга камарбаста бўлиб, шу юртнинг фуқароси сифатида шахсан мен қандай ҳисса қўшмоқдаман, деган савол барчамизни қийнаши керак. Фуқароларимиздан эса, кўп маблағ, куч сарф этилмайдиган битта нарса сўралмоқда.

Азиз юртдошлар, келинг, вазиятга тўғри баҳо бериб, уйда ўтирайлик, тиббий муассасалар ходимларининиг талаб ва тавсияларига тўлиқ амал қилиб, бунга фарзандларимиз, набираларимизни ҳам ўргатайлик, бу бизни карантин даврини қисқартиришга қўшган ҳиссамиз бўлади.

Тошкент шаҳар касаба уюшмалари 

 ташкилотлари бирлашма Кенгаши 

меҳнатни муҳофаза  қилиш бўлими мудири 

Р.Махамадалиев

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!