Click to listen highlighted text!

Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг VIII ҳисобот-сайлов конференцияси

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2019 йил 25 декабрдаги 16-5 — сонли қарори билан “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари органларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низоми” тасдиқланган.

Мазкур Низом ҳамда санитария талабларига риоя этиб, ижтимоий оралиқ масофани сақлаган ҳолда касаба уюшмаларининг барча бўғинларида  ҳисобот-сайлов йиғилишлари, конференциялари ўтказилиб, Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг VIII ҳисобот-сайлов конференциясига  75 нафар делегатлар сайланди.

Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг   VIII ҳисобот-сайлов конференцияси 2020 йил 20 август куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Малака ошириш институтининг катта мажлислар залида Низом ва санитария талабларга қатъий риоя этиб, ижтимоий оралиқ масофани сақлаган ҳолда видеоконференцалоқа режимида  ўтказилди.
Кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олди:

1. Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашнинг 2015 йил августдан – 2020 йил августгача бўлган даврдаги  фаолият тўғрисидаги ҳисоботи

2. Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси тафтиш  комиссиясининг 2015 августдан — 2020 йил августгача бўлган даврдаги  фаолияти тўғрисида

3. Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши таркибини сайлаш тўғрисида

4. Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси тафтиш комиссияси таркибини сайлаш тўғрисида

5. Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раисини сайлаш тўғрисида

6. Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси тафтиш комиссияси раисини сайлаш тўғрисида

7. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII Қурултойига делегатлар сайлаш тўғрисида

8. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши таркибига вакилларни сайлаш тўғрисида.

9. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси фаолиятининг  2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегик йўналишлари лойиҳаси тўғрисида.

10. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Уставига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳаси тўғрисида.

Ҳисобот-сайлов конференциясини Бирлашма Кенгаши раиси – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари Ахмедов Сайфулло Норматович очиб, биринчи масала юзасидан “Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашнинг 2015 йил августдан – 2020 йил августгача бўлган даврдаги  фаолият тўғрисидаги ҳисобот берди ва келгусида касаба уюшмалари олдидаги вазифалар билан таништирди.

Маърузада:

 — Халқаро Меҳнат Ташкилоти ҳамда хорижий экспертлар иштирокида пахтачиликда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат бўйича олиб борилган тизимли мониторинглар натижаларига кўра, мамлакатимизда болалар меҳнати мавжуд эмаслиги ҳамда мажбурий меҳнатга қарши мамлакатимизда жиддий чоралар кўрилаётганини дунё ҳамжамияти томонидан тан олинганлиги;

“Ҳаракатлар стратегияси ва  кучли ижтимоий сиёсат: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси” мавзуидаги йирик халқаро конференция ўтказилганлиги;

Тошкентда  Бутунжаҳон  касаба уюшмалари конфедерацияси  ижроия қўмитаси  йиғилиши бўлиб ўтди. Унда  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бутун жаҳон  касаба уюшмалари конфедерацияси таркибига киритилиши;

Касаба уюшмалари ёшларининг “ТЕМП-2019” Тошкент Халқаро форуми ўтказилганлиги, унда 20 та давлат ва бир қатор халқаро ташкилотлардан 120 га яқин вакиллар, шунингдек 250 нафардан ортиқ Ўзбекистон касаба уюшмалари ёшлари иштирок этганликлари ҳақида тўталиб ўтилди. 

Ўтган йилларда Федерация томонидан Наманган вилоятида Дельфин бассейни, Сирдарё вилоятида “Янгиер” санаторийси, Сурхондарё вилоятида “Хўжаипок” санаторийси, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Малака ошириш институти, Қорақалпоғистон Республикасида “Оқ кема” болалар соғломлаштириш оромгоҳлари қурилиб, замонавий тус олганлги ҳақида ҳам сўз юритилди.

Қарийиб икки йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президенти Муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг топшириғига кўра давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарларидан иборат тузилган Республика жамоатчилик комиссиясияга раҳбарлик қилиш ҳурматли Қудратилла Мирсагатович Рафиқовга топширилди, жамоатчилик комиссияси пойтахт туманларида аҳоли муаммоларини ўрганиб, халқ вакиллари билан учрашувлар ўтказдилар.

Мазкур учрашувларда жойлардаги бир неча йиллардан бери, ечимини кутиб ётган ижтимоий муаммоларни тегишли ҳамкор ташкилотлар билан бирга бартараф этиб, халқнинг дардига қулоқ тутилди, аҳоли билан бўлган учрашувларда кўтарилган масалалар мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ўз ечимини топмоқда. 

Бир неча йиллар давомида бир қолипда ишлаш, одамларнинг касаба уюшмалари фаолиятидан хабардор эмаслиги, уларнинг касаба уюшмаларига бўлган ишончини бирмунча пасайтириб юборган эди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов томонидан имзоланган Бош келишув асосида Тошкент шаҳар Ҳокимлиги, Бирлашма Кенгаши ҳамда Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ўртасида 2020-2022 йиллар учун тузилган ҳудудий Келишув фаолиятимизда янги истиқболларни белгилаб берди.  

Келишувда ижтимоий ҳамкорлик тамойилида иш олиб бориб, шаҳарни ижтимоий–иқтисодий ривожлантириш дастурини бажариш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, бандлигини таъминлаш, уларнинг турмуш даражасини юксалтириш борасида қатор масалалар юзасидан ўз олдиларига мажбуриятлар олдилар.

 “Касаба уюшмаси — маданий тадбирларни уюштирадиган, маданий дам олишини ташкил этадиган, моддий ёрдам берадиган ва санаторийларга йўлланмалар берадиган ташкилотгина холос” деган фикрни ўзгартириб, бошланғич ташкилотлар ўз аъзолари манфаатларини қатъият билан ҳимоя қила оладиган ташкилотга айлантирилиши талаб  этилар эди.

Бошланғич ташкилотларга енгиллик яратиш, уларни ортиқча бюрократия ва қоғозбозликдан халос этиш, текширувлар сонини, турли маълумот, ахборот ва ҳисоботларни кескин камайтириш чоралари кўрилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунини 2019 йил 6 декабрда қабул қилиниши тарихий воқеага айланди.

Мазкур Қонун ходимларнинг ижтимоий-меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиришга, фуқароларнинг касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини таъминлашга, шунингдек касаба уюшмаларини тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилди.

Эътибор берсак, аввалги Қонун 27 йил аввал қабул қилинган эди, улардаги бандлар асосан декларатив характерда бўлиб, аниқ тўғридан тўғри амал қилувчи ҳуқуқий нормалар деярли киритилмаган эди. Бу каби камчиликларни барчаси инобатга олинган ҳолда, касаба уюшмаларида фаолият юритаётган барча ходимлардан янгича ёндошувни талаб қилади.

 Шунингдек, янгича ёндошувга биз асосий хизмат қилувчи қуйи тизимни аниқлаб олиш мақсадида касаба уюшмаларида хатлов ўтказилди,  2015 йилда 702 минг 959 нафар аъзоларни бирлаштирган 4 минг 339 та бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари фаолият кўрсатиб келган бўлса, 2020 йил 1 январь ҳолатига шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари тизимида ўз сафларида 696 минг 435 нафар аъзоларни қамраб олган, улардан ёшлар 311 108 нафари, аёллар эса 312 959 нафарни ташкил этмоқда. 3 минг 108 та бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари фаолият юритиб, ишлаётганлар сони 475 746 нафарни, олий ўқув юртлари ва коллеж талабалари 216 250 нафарни ташкил этмоқда. 

Турли сабабларга кўра фаолиятини тўхтатган корхона ва ташкилотлар бошланғич ташкилотларини аниқлаш, ҳисобдан чиқариш бўйича тизим йўлга қўйилмаганлиги сабабли, 1 минг 231 та бошланғич касаба уюшма ташкилотлари камайиб кетди.

Бошланғич касаба уюшмалари билан ҳамкорликни янги босқичларга олиб чиқиш ҳамда яқиндан алоқада бўлиш мақсадида ойнинг иккинчи сешанба куни “Бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларга амалий ёрдам бериш” куни деб эълон қилинди.

Бир неча йиллардан бери ўтказилаётган “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови ўзининг кенг аудиториясига эга бўлди.

Ходимларнинг ўз касбига бўлган фидоийлигини таъминлаш, ижтимоий фаолликни ошириш, ташаббус ва изланишларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар икки йилда “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни аниқланиб, уларни тақдирлаш тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Бирлашма Кенгаши тасарруфидаги юридик шахс мақомига эга бўлган  меҳнат жамоаларида 3060 та жамоа шартномалари тузилиб, улар орқали                ишловчиларнинг манфаатлари қамраб олинди. Жамоа шартномалари орқали ҳар бир ходимга 2015 йилда ўртача ҳисобда 1 млн. 891 минг сўм маблағ сарфланган бўлса, бугунга келиб  ушбу кўрсаткич 4 млн. 496 минг сўмга тенг бўлди.

Пенсия ёшидаги шахсларга пенсияга чиқишидан олдин 876 та корхона ва ташкилотлардаги 1890 нафар ходимларга бир йўла моддий ёрдам берилиб, улар совғалар билан тақдирландилар, ушбу мақсадлар учун 676,1 млн.сўм маблағ сарфланди.

944 та корхона ва ташкилотлардаги 2091 нафар ходимларнинг юбилей муносабати билан 305,2 млн.сўмлик совғалар топширилди.

1418 та корхоналардаги 6015 нафар ишламайдиган пенсионерлар (корхоналарнинг собиқ ходимлари)га 656,1 млн.сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.

Икки ёшдан уч ёшгача бола парвариши учун таътилда бўлган  1506 нафар ёш оналарга фаолият кўрсатаётган 750 корхона ва ташкилотлар томонидан 453,1 млн.сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди.

110 та корхона ва ташкилотларда 4603 нафар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандлари учун ўқув қуроллари, дарсликлар харид қилиш харажатлари қисман қопланиб, ушбу мақсадлар учун 139,3 млн.сўм маблағ ишлатилди.

Нодавлат мулк шаклидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган болали аёлларга ойлик маоши сақланган ҳолда иш вақтини ҳафтаси   35 соатдан ошмайдиган қилиб белгиланиш жорий этилди.

Ижтимоий муҳофазага муҳтож 10132 оилалар вакилларига 3754 корхона ва ташкилотлар томонидан 1 млрд.539 млн.сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди.

Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган 233 нафар иқтидорли, ижтимоий муҳофазага муҳтож ва чин етим талабаларга 94 та корхона ва ташкилотлар томонидан ўқув шартнома пуллари қисман тўлови амалга оширилиб, 699,4 млн.сўм ажратилди.

326 та корхона ва ташкилотлар томонидан 498 та ёш оилаларга уй-жой қуриш ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган, узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни харид қилиш мақсадида 3 млрд. 297 млн. сўм миқдорида  фоизсиз ссудалар ажратилди.

Иш берувчиларга киритилган  420 талабномалар орқали 62 млрд.  250 млн.сўм маблағ ундирилди.   

Жамоа шартномаларида меҳнатни муҳофаза қилиш  бўйича бажарилган тадбирлар сони 86 138 тани ташкил қилди, уларни бажарилишига  77,2 млрд.сўм маблағ сарфланди.

Ҳисобот даврида 849 та касаба уюшма қўмиталари ташкилотлари фаолияти ўрганилди, 2463 та ҳолатда меҳнатни муҳофаза қилиш қонун, қоида ва меъёрлари бузилганлиги аниқланди,  243 маротаба меҳнатни муҳофаза қилиш  масалалари бўйича ҳуқуқий-маслахатли ёрдамлар берилди.

Ҳар йили ўтказиладиган “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”нинг шаҳар босқичида 396 та корхона, ташкилот ва муассасалар иштироки таъминланди.

Шаҳарда фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар ҳолатини, шунингдек фуқароларни таклиф ва мулоҳазаларини инобатга олиб, бирлашма Кенгаши томонидан  “Касб касаллигининг замонавий ҳолати ва унинг профилактика чора-тадбирлари юзасидан тавсиялар” ишлаб чиқилди ва унинг тақдимоти ўтказилди.

Корхона ва ташкилотларда “Меҳнат муҳофазаси тўғрисида”ги Қонун талабларини бажариш борасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан иш берувчиларга 984 банддан иборат 106 та тақдимномалар киритилди.

Асосий йўналишлардан бири ҳисоблаган болаларни соғломлаштириш, ёз мавсумини мазмунли ва беталофат ўтказилишига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг техник ҳолати ва соғломлаштириш мавсумига тайёргарлигик ҳолатлари 204 маротаба ўрганилиб, оромгоҳ раҳбарлари номига 381 та банддан иборат тақдимномалар киритилди, йўл қўйилган камчиликларнинг барчаси мавсум бошлангунга қадар бартараф этилишига эришилди.

Ҳисобот даврида 96 та ёзма мурожаатлар, 145 та оғзаки мурожаатлар келиб тушди, уларнинг барчаси ижобий ҳал этилди.   

“Ишонч”, “Ишонч-доверие”, “Тошкент оқшоми”, “Вечерний Ташкент” газета саҳифаларида 26 та мақолалар чоп этилди.

Ҳисобот даврида ходимларни ҳуқуқий саводхонлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу давр мобайнида шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашига жами 1786 та мурожаатлар келиб тушган. 

Улардан:

ёзма мурожаатлар – 893 та, оғзаки мурожаатлар – 244 тани ташкил қилди, электрон почта орқали 313 та, Ишонч телефони орқали 336 та мурожаатлар келиб тушди.

Мазкур мурожаатлардан 452 таси қаноатлантирилган, 1250 тасига тушунтиришлар берилди, қолган  мурожаатлар тегишлилигича мутасаддиларга юборилди.

Сўнгги йиллар мобайнида “Одам савдоси — давр муаммоси мавзусида 15 та корхона ва ташкилотларда семинарлар ўтказилди.

“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида тизим ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Ходимлар ўртасида миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича уч мингдан зиёд бошланғич касаба уюшма ташкилотларида “Маънавият соатлари” мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Ўз тарихимизни чуқур ўрганиш  ва аждодларимиздан қолган тарихий обидаларни зиёрат қилиш, уларни асраб-авайлаш каби туйғуларни ёшлар онгига сингдириш, бой маданиятимиз ва тарихий меросимиз билан яқиндан танишиш мақсадида 70 мингдан зиёд касаба уюшма ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини пойтахт театрларига,    93 минг   нафар ишчи-ходимларнинг Тошкент шаҳридаги кўргазма ва музейларга ташрифи уюштирилди. 

Уч мингдан зиёд  ижтимоий муҳофазага муҳтож оила фарзандлари,  Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳамда турли танловлар ғолиблари учун “Биз — Мустақиллик фарзандларимиз” шиори остида қадимий шаҳарларга сафарлари ташкиллаштирилди.

“8-март -Халқаро Хотин-қизлар куни” байрами доирасида бирлашма Кенгаши томонидан “Аёллари қадр топган юрт” шиори остида байрам тадбирлари, корхона ва ташкилотларда “Аёлни қадрлаш — миллатни қадрлаш”, “Аёли қадрланган диёр” мавзуларида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб, улар моддий ва маънавий рағбатлантирилдилар.

Ҳисобот даврида болалар соғломлаштириш оромгоҳларида 226 минг 866 нафар бола, шу жумладан, 15 минг 376 нафар Орол бўйи ва Хоразм  вилояти меҳнаткашлари фарзандлари, ижтимоий ҳимояга муҳтож, маҳаллаларда истиқомат қилаётган кўп болали ва махсус тоифадаги оила фарзандлари, “Ногиронлар жамияти” ишчиларининг фарзандлари учун  имтиёзли ва бепул йўлланмалар ажратилди.

“Спорт — саломатлик гарови” шиори остида спартакиада, “Соғлом оила” оилавий спорт мусобақалари, ҳаваскор велоспортчилар ўртасида “Kaсaбa-тур” веломарафони ҳамда спортнинг стол тенниси, волейбол, шахмат, шашка, бадминтон ва сузиш бўйича мусобақалар, “Спорт — саломатлик гарови” спартакиадаси ва бошқа спорт тадбирлари ўтказилди. 

Ҳисобот даврида ходимлар ва уларнинг фарзандларини соғломлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ёзги болалар соғломлаштириш оромгоҳларда 1 минг 42 нафар 21-сонли Меҳрибонлик уйи ҳамда 324 нафар “SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари” уюшмасининг Тошкент шаҳридаги филиалидаги тарбияланувчи болалари соғломлаштирилиб, ушбу мақсадлар учун ижтимоий суғурта бюджети маблағлари ҳисобидан 295 млн. 800 минг сўм маблағ сарф қилинди.

Тошкент шаҳар  касаба  уюшмалари  бюджетининг  ҳаражат  қисми  192 млрд. 891 млн. 951 минг сўмни ташкил этиб, қуйидаги мақсадлар учун сарфланди:

Маданий-оммавий тадбирларга 121 млрд. 878 млн.сўм сарфланди;

Жисмоний тарбия ва спорт тадбирларига 14 млрд. 409 млн.сўм саррфланди;

Пойтахтдаги бошланғич касаба уюшма ташкилотларида меҳнат қилаётган моддий ёрдамга муҳтож бўлган аъзоларига 22 млрд. 357 млн.сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди; 

Ҳисобот даврида касаба уюшма бюджети ҳисобидан корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган 21 387 касаба уюшма  аъзолари ҳамда  уларнинг яқин қариндошлари соғломлаштирилиб, ушбу мақсадлар учун касаба уюшма бюджети ҳисобидан жами 26 млрд.793 млн. сўм маблағ сарфланди.

Юқоридаги айрим ижобий кўрсаткичларга қарамай, касаба уюшмалари ўз фаолиятига танқидий баҳо бериб, келгуси ишларда қуйидагиларга эътибор қаратиш юзасидан тавсиялар берилди:

Иш берувчилар билан ҳамкорликда корхона, ташкилот, муассасада меҳнат қилаётганлар учун қулай ва соғлом меҳнат шароитлари яратиш;

Ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар, бахтсиз ҳодисалар, касб касалликларига учраш ҳолатларини қайд этиш эмас, балки уларни олдини олиш, профилактика ишларини доимий олиб бориш;

Ходимларни махсус кийим ва пойафзал, шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш, иш ўринлари ўрнатилган муддатларда аттестациядан ўтказиш, зарарли шароитларда меҳнат қилаётган ходимлар учун имтиёзлар ва енгилликлар берилиши устидан доимий жамоатчилик назоратини  олиб бориш.

Маънавий-маърифий ишларнинг асл моҳиятига эътиборни кучайтириш, ўтказилаётган тадбирлар барча аъзоларда миллий қадриятларимиз, азалий урф-одатларимиз, умуминсоний кадриятларга хурмат ҳиссини янада оширишга, уларнинг шу йўналишдаги билимларини кенгайтиришга қаратиш;

Ҳар бир бошланғич ташкилот Давлат дастурда белгиланган  вазифаларни бажарилишини таъминлаш, ижтимоий муҳофазага муҳтож оилалар, кўп болали оилалар, ёшлар ва аёлларга жамоа шартномалари орқали ижтимоий кўмаклашиши кўзда тутувчи бандлар киритилиши;

Тарихий шаҳарлари, муқаддас қадамжоларига меҳнаткашларнинг саёҳатларини уюштириш, ходимларнинг театрлар, музейларга ташрифларини ташкил этиш;

Оммавий-спорт ишларини ташкил этиш бўйича бошланғич ташкилотлар учун услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш;

Бошланғич ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган ишлар, янгиликлар оммавий ахборот воситаларида, жумладан шаҳар, Республика газеталари ва телевидениеларида мунтазам равишда ёритиб бориш;

Энг намунали бошланғич ташкилотларнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар аъзо ташкилотларнинг веб-сайтларига, kasaba.uz  расмий порталида жойлаштириш;

Ҳар бир бошланғич касаба уюшма ташкилоти фаолиятнинг устувор йўналишларни белгилаб олиши, унинг бажарилиши;

Бошланғич ташкилотларда доимий равишда фаолият кўрсатувчи кадрлар заҳирасини яратиш, заҳирага ёш, билимдон, ғайратли, энг муҳими ишлашга завқи, шижоати бор бўлган ёшларни, аёлларни жалб этиш;

Ходимларни билим савияларини оширишга эътиборни кучайтириш, бошланғич ташкилотлар раислари, қўмита аъзоларини рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш;

Конференцияда “Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси тафтиш  комиссиясининг 2015 августдан —  2020 йил августгача бўлган даврдаги фаолияти тўғрисида”ги масала бўйича Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Тафтиш  комиссияси раиси Ш.Жўраев маъруза қилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан музокараларда:

 — Каланов Рустам Абдухакимович — “Нуроний” жамғармаси Тошкент шаҳар Кенгаши раиси;

 — Ризакулов Нурали Садритдинович АТ “Асака банк” Республика Бошқаруви Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси;

 — Дурходжаев Шавкат Файзуллаевич — Тошкент Давлат Аграр Универститети касаба уюшма қўмитаси раиси;

 — Измаилова Алия Сулеймановна Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Яшнобод тумани Кенгаши раиси;

 — Исмаилова Дилфуза Курбановна — Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Тошкент шаҳри бўйича масъул ташкилотчиси;

 — Мухитдинова Дилдора Юлдашевна —  Истеъмол товарлари ишлаб чикариш, савдо ва хизмат курсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Мирзо-Улуғбек  тумани кенгаши раиси сўзга чиқдилар.

Музокараларда сўзга чиққанлар томонидан Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг 2015 йил августдан – 2020 йил августгача бўлган даврдаги фаолияти қониқарли деб топилди.

Шунингдек, корхона касаба уюшмаси ташкилоти тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тасдиқлаш таклифи киритилди ва делегатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Очиқ овоз бериш натижаларига кўра 35 кишидан иборат Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши таркиби тасдиқланди.

Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси тафтиш комиссияси 5 кишидан иборат таркибда сайланди.

Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси лавозимига Ахмедов Сайфулло Норматович ҳамда Турсуналиев Аброр Набижанович номзодлари кўрсатилди.

Овоз бериш натижаларига кўра бирлашма Кенгаши раиси этиб Ахмедов Сайфулло Норматович сайланди.

Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси тафтиш комиссияси раиси этиб Жўраев Шерзод Султанбоевич сайланди.

Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг  VIII Қурултойига 15 нафар делегатлар, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши таркибига 2 нафар вакиллар сайландилар.

Конференцияда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси фаолиятининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегик йўналишлари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Уставига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар лойиҳалари ҳам қабул қилинди.

Шунинг билан, Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳисобот-сайлов VIII-конференцияси ўз ишини якунлади.

 

 

Тошкент шаҳар касаба уюшмалари

ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!