Click to listen highlighted text!

Ислом Каримов – мустақил Ўзбекистон давлат асосчиси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, ва бу қарор Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг она Ватанимиз мустақиллиги, эл-юртимиз равнақи йўлидаги улкан тарихий хизматларини инобатга олиб ҳамда у кишининг хотирасини абадийлаштириш бўйича бошланган ишларни давом эттириш мақсадида қабул қилинди.  29 январь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ката мажлислар залида  пойтахт касаба уюшмалари фаоллари иштирокида, Биринчи Президентимизни хотиралаб,   «Ислом Каримов – мустақил Ўзбекистон давлат асосчиси” мавзуидаги “Маънавият соати” ўтказилди.
Биринчи президентимиз Ислом Каримовнинг мамлакатимиз ҳаётида тутган ўрни жуда улкан. Ўтиш даврининг қийинчиликлари, ўзлигини топаётган давлат мафкурасини яратиш, тинчлигини сақлаш ва миллатлараро тотувликни таъминлаш каби муҳим вазифалар бу инсоннинг елкасига юк бўлиб тушгани, умрининг охирига қадар бу ишларни шараф билан уддалаб ўтганини тан олишимиз керак. Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш,  жамиятда қонун устуворлигини,  инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар  яратди.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг таашаббуслари билан олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилиб, бугунги кунда ушбу стратегия  халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилиб келмоқда.  “Биринчи Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган тараққиётнинг «ўзбек модели»ни амалга ошириш ва замонавий давлат барпо этиш борасидаги стратегик тамойилларга биз ўз ишимизда доимо суянамиз, ” – Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан айтилган бу сўзларда чорак асрлик мустақил тараққиёт давомида Ўзбекистоннинг буюк фарзанди, бутун ҳаёти ва бор куч-ғайратини тўлалигича Ватан хизматига бахшида этган, ўз халқини жондан севган Ислом Каримов раҳнамолигида,  мамлакатимизда қўлга киритилган ютуқлар эътирофи ўз ифодасини топган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи  Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарорининг мазмун моҳиятини кенг тушунтириш ишлари, шу билан бирга,  таниқли адиб ва олимлар, турли соҳа мутахассислари иштирокида “Ислом Каримов – мустақил Ўзбекистон асосчиси”, “Хотирангиз қалбларда мангу” мавзуларида хотира кечалари ва учрашувлар, маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини ташкил этилиб, уларга таниқли олимлар, шоир ва ёзувчилар, маданият ва санъат намояндаларини таклиф этилмоқдалар.

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!