Click to listen highlighted text!
Сўнги янгиликлар

«Инсонга наф келтириш – олий бахт!». Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича, пойтахт касаба уюшмаларининг «Мурувват» тадбирлари

Бугунги кунда Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан халқимиз турмуши даражаси ва сифатини ошириш, кам таъминланган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Бу жараён давлат идоралари қатори мамлакатимизда мавжуд жамоат ташкилотлари зиммасига ҳам катта масъулият юклайди.
Президентимиз Ўзбекистонда ҳеч ким бир-бирига бегона эмас, деган янгича ёндошувни, эзгу бир ғояни илгари сурганлар.  Шунинг учун ҳам Президентимиз давлат идоралари раҳбарларини, халқнинг ичига кириб бориш, халқни рози қилишга такрор-такрор бошлаяптилар. Йилнинг Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб эълон қилиниши, халқ қабулхоналарининг ташкил этилганлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларининг уйма-уй, хонадонма-хонадон юриб оддий одамларнинг муаммо ва ташкишлари ўрганилмоқда.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир” деган сўзлари  Ўзбекистон касаба уюшмалари учун бош дастурдир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3268-сонли  қарори ижросини таъминлаш,  халқимиз турмуши даражаси ва сифатини ошириш, кам таъминланган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш  ва   тиббий  хизмат кўрсатиш, дори-дармонларини беғараз олиб берилишида, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан хайрли  ишлар амалга оширилмоқда.
Бу хайрли иш Президентимиз бошчилигида халқ манфаати, инсон омилини таъминлаш йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ишларнинг бир намунаси эканлиги барчага аён.
Шу боис ҳам бир Ўзбекистон касаба уюшмалари бир ёқадан бош чиқариб, жипслашган ҳолда мамлакат миқёсида мана шу хайрия тадбирларининг юқори савияда, уюшқоқлик билан, намунали ўтишига ўз ҳиссасини қўшмоқда
Ижтимоий ҳимоя ва тиббий хизматга  муҳтож оилалар  вакилларини пойтахт касаба уюшмалари томонидан  ижтимоий қўллаб қувватланишга қаратилган “Инсонга наф келтириш – олий бахт” шиори остидаги хайрия тадбирлари жойларда  ўтказилмоқда.
Ҳаётнинг турли оғир синовларига дуч келган, тақдири синовли,  касалманд, меҳр мурувватга, моддий маънавий кўмакка муҳтож юртдошларимизнинг кўнглига йўл топиш, уларни қўллаш, шундай пайтда мадад қўлини чўзиш Ўзбекистон касаба уюшмаларининг кўзланган мақсадларидан биридир.
“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси хайрли ишлари натижасида пойтахт туманларида яшаётган ижтимоий ҳимояталаб оилаларнинг тиббий хизмат ва зарур дори-дармонлар касаба уюшмалари томонидан янги йил байрами олдида хонадонларга, шифохоналарга  ташрифи уюштирилиб ўз эгаларига етказилмоқда.

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!