Click to listen highlighted text!
Сўнги янгиликлар

Оталар жасорати фарзандлар мероси 2018

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2017 йил 18 декабрдаги  «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини  нишонлашда  касаба уюшма ташкилотларининг иштироки тўғрисида”ги  8-131 “с” сонли раёсат қарори ижросини бажариш мақсадида, бирлашма Кенгаши мазкур масалада 2017 йил 18 декабрда 12-35 “с” сонли  раёсат қарорини қабул қилди ва амалга ошириладиган “Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир!” шиори остидаги тадбирлар режасини  белгилаб олди.
Унга асосан,  пойтахт барча бўғиндаги касаба уюшмалари томонидан кекса авлод вакилларини ижтимоий муҳофаза қилиш билан бирга, улар иштирокида маданий-маърифий тадбирлар уюштиришга ҳам алоҳида  эътибор қаратилмоқда. Бу борада таълим муассасаларида, маҳаллаларда, “Саховат” ва “Мурувват” уйларида “Кексаларпи ардоқланган юрт”, “Фахрийлар-фахримиз” “ Мард ўғлонлар” , “Тинчлик учун курашмоқ керак” мавзуларида учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда. Шу билан бирга, Корхона, ташкилот ва муассасаларда ишловчи ёшлар ўртасида уларни юртга меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш, уларнинг озод ва обод Ватанни ҳимоя қилишдек улуғ мақсадга интилиши, жасурлик ва фидойилик каби фазилатларини шакллантиришга қаратилган “Миллий армиямиз – ғуруримиз, ифтихоримиз”, “Менинг армиям – менинг фахрим”, “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч” каби мавзуларда давра суҳбатлари ташкиллаштирилиб келинмоқда.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва унга аъзо ташкилотлар томонидан аҳолининг турли қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган инсонпарварлик ишларини амалга ошириш, улар ўртасида юртимизда шаклланган азалий қадриятларнинг мазмун-моҳиятини тарғиб қилишга қаратилган аниқ мақсадга йўналтирилган ижтимоий акцияларни ўтказиш тизимли йўлга қўйилган.

Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидан,   “Касаба уюшмалари – фахрийларга!”, “Ҳар ким меҳр-эътибор оғушида”, “Ҳеч ким меҳр эътибордан четда қолмасин”, “Касаба уюшмалари – харбийларга!”,  “Ватан ўз ватанпарварларини хотирлайди”, —  деб номланган турли  акциялар ташкил этиш орқали,  инсонпарварлик ишларини амалга ошириб келинмоқда.
Мамлакатда Қуролли Кучларни ислоҳ қилиш ва ривожлантиришда эришилаётган ютуқларни, миллий армиянинг мамлакатимиз мустақиллигини, суверенитетини сақлашнинг, сарҳадлар даҳлсизлигини таъминлашнинг ҳамда Ватанимиздаги тинч ва хотиржам ҳаётнинг кафолати эканлигини тарғиб этишга қаратилган “Миллий армиямиз тавсифи: Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари – юрт тинчлиги ва хавфсизлигининг кафолатидир” мавзусида барча меҳнат жамоаларида “Маънавият соатлари”, Ёшлар ўртасида ҳарбий хизматчиларни ва Қуролли Кучлар фахрийларини жалб этган ҳолда “Миллий армиямиз ёшларимиз қалбида садоқат, жасорат, матонат туйғуларини мустаҳкамловчи ҳаёт мактабидир”, “Ватанни ҳимоя қилиш – шарафли, олийжаноб ва масъулиятли бурч”, “Миллий армия байрами – менинг байрамим!” мавзуларида Давра суҳбатлари ва  учрашувлар ўтказиб  келинмоқда.

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!