Click to listen highlighted text!
Сўнги янгиликлар

Маънавий-руҳий мададдир

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгашининг 2017 йил 28 ноябрдаги 8-113”с”-сонли “Халқаро ногиронлар кунини ўтказишда иштирок этиш тўғрисида”ги раёсат қарори асосида, Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг “ 3¬ декабрь ¬Халқаро ногиронлар куни” куни муносабати билан раёсат қарори қабул қилиниб, ҳамда Касаба уюшмалари Марказий Кенгашларининг Тошкент шаҳри бўйича масъул ташкилотчилари, Республика бирлашган касаба уюшма қўмиталари ҳамда бирлашган касаба уюшма қўмиталарига юборилди.
Ўз навбатида, Касаба уюшмалари Марказий Кенгашларининг Тошкент шаҳри бўйича масъул ташкилотчилари, Республика бирлашган касаба уюшма қўмиталари ҳамда бирлашган касаба уюшма қўмиталарида “3 декабрь ¬ Халқаро ногиронлар куни”га бағишланган маданий¬ оммавий тадбирларни ишлаб чиқилиб, мазкур чора¬ тадбирлар доирасида оммавий¬ маданий ва хайрия тадбирлари, учрашувлар, кўргазмалар ташкил этилди, ногиронларнинг уйларига бориб хабар олиниб, уларга хомийлик ёрдами кўрсатилди.
Тошкент шаҳар ижтимоий ўзаро ёрдам “Меҳрибонлик” ногиронлар жамиятининг мурожаатига биноан, мазкур ташкилот ҳисоб рақамига 200 минг сўм маблағ ўтказиб берилди.
Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан Тошкент ихтисослаштирилган саноат касб¬ ҳунар коллежида таҳсил олаётган кам таъминланган ногирон ўқувчиларга 2млн.520минг сўмлик кийим¬ кечак олиб берилди.
1 декабрь куни “Уруш ва меҳнат фахрийлари Пансионати”да конституция куни ва “3-декабрь халқаро ногиронлар куни” муносабати билан «Касаба уюшмаларининг “Мурувват” ва “Саховат” интернат уйлари – ёшлар эътиборида” акцияси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди бирлашма Кенгашининг совғаси Пансионатга тантанали топширилди, жаъми 8млн.га яқин сўм маблағ сарф ҳаражат қилинди.
«Касаба уюшмалари – ҳарбийларга” акцияси доирасида Миробод туманидаги 7531 ҳарбий қисмга техника жиҳози (компьютер жамламаси) совға қилинди. “VETERAN” жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмасининг Тошкент шаҳар бўлими жангчи-фахрийларига 700минг сўмлик эсдалик совғалари тантанали топширилди. “3-декабрь – халқаро ногиронлар куни” муносабати билан 1 гуруҳ ногирони, якка тартибдаги тадбиркор, санъаткор Дилдора Кунузоқовани моддий қўллаб қувватлаш мақсадида, унинг ҳисоб рақамига 200 минг сўм пул маблағи ўтказилди, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Ўзаро ёрдам ногиронлар жамияти”нинг ҳисоб рақамига 100 (юз) минг ҳамда “ Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти” Тошкент шаҳар бўлимининг ҳисоб рақамига 100 (юз) минг сўм миқдорда пул маблағлари ўтказилди.
Меҳнат жамоаларида уруш ва меҳнат фахрийлари иштирокида ёш авлоднинг маънавий ваахлоқий тарбиясига кўмаклашиш, уларда миллий ғурур ва ўзини англаш ҳиссини шакллантириш мақсадида “Сиз доим эъзоздасиз”, “Қариси бор уйнинг париси бор”, “Кексаларни ардоқлаган юрт”, “Фахрийлар-фахримиз” мавзуларида маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этилмоқда.
“Сиз доим эъзоздасиз” уч авлод учрашувлари Ўзбекистон ИИВ қошидаги “Жар” спорт мажмуасида, тақдир тақазосига кўра имконияти чекланган бўлиб қолган кишилар, меҳнат фахрийлари “Сўнмас умид кучи” деб номланган байрам тадбирининг азиз меҳмонлари бўлдилар ва уларга тадбирда катта эътибор ва ҳурмат кўрсатилди. Улар учун эл севган хонандалар концерт дастурини намойиш этдилар.
Мамлакатимизда кексаларни ҳар томонлама рағбатлантиришга доир амалга оширилаётган чора-тадбирлар улар учун нафақат моддий, айни пайтда катта маънавий-руҳий мададдир. Бундай савобли ишлар давом эттирилмоқда.

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!