Click to listen highlighted text!
Сўнги янгиликлар

Юртимиздаги янги ҳаёт, янги жамият барпо этишнинг хуқуқий пойдевори.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллик байрамига бағишлаб аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маърифий учрашувлар, жонли мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, маданий тадбирлар тизимли равишда пойтахт касаба уюшмалари жонбозлигида жойларда кўтаринки руҳда ўтказилиб келинмоқда.
Бундай тадбирлар 3-декабрь куни “Сувлойиҳа” АЖда, “Агробанк”да, “Сувмаш” корхонасида, Тошкент фармацевтика институтида, шаҳар шошилинч тез тиббий ёрдам Марказида, “Бозорсавдо” АЖда, “Инвест Банк”да, Тошкент шаҳар солиқ қўмитасида, шаҳар фавқулоддавазиятлар бошқармасида ва яна бир неча меҳнат ва ўқув жамоаларида кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда жойларда байрамона тарзда ўтказилмоқда.
Конституцияга бағишланган тадбирларга таклиф этилган лекторлар тингловчиларга Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёт йилларида эришган барча ютуқ ва марраларни, унинг улкан суръатлар билан ўсиши, аввало Конституциямизнинг ҳаётбахш қудрати ва салоҳиятини, унда мужассам бўлган принциплар, қоида ва нормаларнинг нақадар чуқур ўйлангани, ҳар томонлама мустаҳкам асосга эга эканини яққол намойиши ҳақида қизиқарли маърузалар қилдилар.
Тадбирларни янада жонли, кўтаринки руҳда ўтказилиши учун учрашувларга ижодкор зиёлилар, санъаткорлардан иборат маънавий-маърифий тарғибот гуруҳлари ўз чиқишларини намоён этмоқдалар.
Тадбирлар иштирокчилари жойларда байрам дастурлари юқори савияда ташкиллаштирилаётганлигидан мамнундирлар.
Байрам шукуҳи давом этмоқда, Бош Қомусимизга бағишланган тадбирлар пойтахт меҳнат ва ўқув жамоаларида кўтарики руҳда ўтказилиши давом этмоқда.

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!