Click to listen highlighted text!

“Соғлом оила 2018” шиори остидаги спорт мусобақалари кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

Мамлакатимизда инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, болалар, оналар, қарияларнинг соғлом бўлиши ва уларни ижтимоий  жиҳатдан таъминлашда  улкан тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Сиҳат-саломатлик ва ижтимоий ҳимоялаш юртимиздаги энг муҳим ва зарурий тадбир сифатида  амалга оширилиб,  бунда Республика Президенти ва Хукуматнинг  ғамхўрлиги бениҳоя чексиздир.
Аҳолини жисмоний тарбия, спорт, санъат, халқ миллий ўйинлари билан доимий равишда шуғулланишларига шарт-шароитлар  яратилган.   Бугунги кунда, шаҳар ёки туман марказларида эмас, балки узоқ чекка туманларда,  қишлоқларда, қўрғонларда ҳам  соғломлаштириш мажмуалари, спорт заллари, ўйин майдонлари фаолият юритаётганини ва янгидан қурилиб барпо этилмоқда.
Бу борада Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан   тизимли ишлар амалга оширилмоқдаки, ўз навбатида,  пойтахт касаба уюшмалари томонидан ҳам   меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида жисмоний тарбия ва оммавий спорт турларини кенг тарғиб қилиш орқали спортга жалб этиш,  уларнинг  саломатликларини мустаҳкамлаш, мехнат самарадорлигини оширишга қаратилган бир қатор спорт мусобақаларини  ўтказиш яхши анъанага айланган.
Хусусан, корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган  мехнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортнинг оммавийлигини ошириш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари орқали саломатлигини мустахкамлаш ишлари олиб борилмоқда.
“Соғлом оила” остидаги оилавий спорт мусобақалари,  белгиланган Низом талаблари асосида юқори савияда ва  байрамона руҳда жойларда  ташкил этилмоқда,  мазкур спорт мусобақаларига корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари кенг жалб этилди.
Спорт мусобақаларининг иштирокчи ва ғолиблари учун ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда бадиий ҳаваскорлик жамоалари, таниқли санъаткорлар иштирокида маданий дастур ташкил этилиб келинмоқдаки, бу тадбирнинг янада қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтказилишига эришилмоқда.
Бугунги кунда,  спортнинг оммавийлигини оширишда уни ҳар томонлама ривожлантириш орқали баркамол шахсни тарбиялаш, меҳнаткашлар ва ёшларни айниқса аёллар ва болаларни спортга жалб этиш  бу  —  соғлом келажак деганининг  яққол ифодасидир. Бинобарин, фақат соғлом халқ, соғлом миллатгина буюк ишларга қодир бўлади.

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!