Click to listen highlighted text!

28 апрель- Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни

Юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларнинг тобора чуқурлашиб бораётгани том маънода халқимизнинг фаровонлигини таъминлашга ҳамда мамлакатимизнинг дунё ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашига хизмат қилмоқда.

Шунингдек, ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамияти барпо этиш борасида жаҳон андозаларига мос қонунлар яратиш, мавжудларини такомиллаштиришга катта эътибор берилмоқда. Зеро, адолатли қонунлар жамият ҳаёти, ривожланиши ва демократик тараққиётнинг негизидир.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ташаббуси билан куни кеча дунё ҳамжамияти нигоҳи қаратилган “Ҳаракатлар стратегияси ва кучли ижтимоий сиёсат: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси” мавзусидаги Халқаро конференцияда мамлакатимизда барча соҳаларда рўй бераётган ўзгаришлар, янги ташаббуслар, инновацион ғоялар, меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишда касаба уюшмалари томонидан изчил амалга оширилаётган ишлар ҳақида халқаро экспертлар Ўзбекистон тажрибасини тан олиб, ўз фикрларини билдирдилар.

Ишлаб чиқариш фаолияти натижалари билан бир қаторда ходимнинг ҳаёти ва соғлиғи устуворлиги, шунингдек, ушбу йўналишдаги фаолиятни иқтисодий ва ижтимоий сиёсатнинг бошқа йўналишлари билан мувофиқлаштириб борилиши — касаба уюшмалари фаолиятининг асосий негизи эканлиги ҳеч кимга сир эмас.

Жорий йилнинг 28 апрель куни Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашма Кенгаши томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан “Меҳнат муҳофазаси: Ёш ходимларни қўллаб-қувватлаймиз” шиори остида Давра суҳбати ўтказили. Ушбу тадбирда мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилот ва муассасалар иш берувчилар, касаба уюшмалари ташкилотлари раислари,техник хавфсизлик муҳандислар иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққан идоралараро ишчи гуруҳи аъзолари соҳада рўй бераётган янгиликлар ҳақида батафсил тушунчалар бердилар.  Жойларда амалга оширилши лозим бўлган вазифалар, иш берувчилар, касаба уюшмаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад: меҳнатда жароҳатланиш ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланиши олдини олишга иш берувчилар ва ходимлар эътиборини кучайтириш, мавжуд норматив-хуқуқий ҳужжатларга амал қилиниши устидан давлат ва жамоатчилик назоратини олиб боришда ижтимоий шерикликни ривожлантиришдир.

Тажриба шуни кўрсатадики, хавфсизлик маданиятининг юқори даражада бўлиши меҳнаткашларга, иш берувчиларга ва Хукуматга бирдек наф келтиради. Шу боис Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидан меҳнат муҳофазаси йўналишидаги ишларни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Меҳнат муҳофазаси тўғрисида”ги Қонунига амал қилиниши юзасидан бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари ва иш берувчилар ҳамкорлигида тизимли тадбирлар ташкил этилиб, жамоа шартномалари асосида ходимлар махсус кийим бош, профилактика озиқ-овқатлари билан таъминланмоқда.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш зарурки, жорий йилнинг апрель ойи пойтахт корхона, ташкилот ва муассасаларида “Меҳнат ҳавфсизлиги ойлиги” деб эълон қилиниб ҳамкор ташкилотлар иштирокида мазкур йўналишдаги ишлар кучайтирилмоқда.

Бугунги кунда касаба уюшмалари ва ҳамкор ташкилотлар, идоралараро ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида раҳбарлар, инженер-техник ходимлар, бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллари ва комиссияларининг ўқуви ўтказилмоқда.

  Давра суҳбатида мазкур йўналишлардаги ишларни янада кучайтириш, шу мақсадда ҳамкор ташкилотлар билан ижтимоий шерикликни ривожлантириш борасида тизимли тадбирлар белгилаб олинди.

  Шунингдек, тадбир доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами”, Тошкент шаҳар бирлашма Кенгаши ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ишлаб чиқилган “Касб касалликларнинг замонавий ҳолати ва унинг профилактика чора-тадбирлари” юзасидан услубий қўлланмалар тақдимотлари ҳам ташкиллаштирилди.

         Ҳудди шундай Давра суҳбатлари Республикамизнинг барча ҳудудларида ташкил этилди.

 

Тошкент шаҳар касаба уюшмалари

ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши

меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими

мудири                           Р.Махамадалиев

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!