Click to listen highlighted text!
Сўнги янгиликлар

Болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш ташкилотчиларининг Тошкент шаҳар Анжумани

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ташаббуслари билан олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар  бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида  ҳам ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш муҳим йўналиш сифатида  белгиланган бўлиб, бугунги кунда жисмонан соғлом, ҳар томонлама баркамол, интеллектуал ривожланган, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий нуқтаи-назарига эга бўлган ёшларни тарбиялаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда ва бу йўналишдаги ишлар нафақат таълим муассасаларида, балки ёзги дам олдириш оромгоҳларида ҳам амалга оширилиши лозимлиги асосий вазифа этиб белгилаб  қўйилди.

       

Ҳукуматимиз томонидан оромгоҳларнинг моддий-техник базасини яхшилашга, уларни замонавий дам олиш масканларига айлантиришга катта эътибор қаратилиб, оромгоҳлар йилдан-йилга янгиланиб бормоқда.

       Ўз навбатида, Касаба уюшмалари ҳам болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилиши ишларини ўзининг устувор вазифаларидан бири деб ҳисоблаб, бу борадаги ишлар сифатини яхшилашга мунтазам эътибор қаратиб келмоқда.

             Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 21 май №  10 сонли Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш бўйича республика Мувофиқлаштирувчи  гуруҳининг “2018 йилнинг  ёз мавсумида болаларни  дам олдириш  ва соғломлаштириш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори баёни ижроси таъминланган ҳолда,   соғломлаштириш режасида белгиланган 27760 нафар болалар ўрнига, бугунги кунда Тошкент шаҳри бўйича  27 та стационар оромгоҳларда ўттиз мингдан зиёд болалар соғломлаштирилишига муваффақ бўлинди.      Бундан ташқари  ҳар йилгидек Орол болаларини ҳам (уч мингга яқини) оромгоҳлар дам олдирилдилар.  

  Ёзги мавсумида  мактаблар қошида ташкил этилган 66та кундузги оромгоҳларда 24 мингдан зиёд болалар дам олдирилдилар. 

Жорий йилда шаҳар хокимлигининг Мувофиқлаштирувчи гуруҳ раҳбарлигида, ёз мавсумида   оромгоҳларни  самарали ишлаши, уларни раҳбар ходимлар, педагогик ва хўжалик кадрлари билан  таъминланишида корхона, ташкилот раҳбарлари, бошланғич касаба уюшмалари қўмиталари билан бир қаторда тегишли бошқарма, идоралар  билан ҳамкорликда мактаб ўқувчиларининг ёзги таътил кунларида меҳнаткашлар фарзандларини соғломлаштириш ва дам олдириш музмунли ва кўнгилли ўтказиш учун,    шаҳар халқ таълими ва соғлиқни сақлаш бош бошқармалари  оромгоҳларга малакали мутахассисларни тайёрлаб беришга, “Дори-дармон” корхонаси оромгоҳларни зарур дори-дармонлар билан таъминлаш юзасидан,  “Тошшаҳартранссхизмат” акциядорлик компанияси корхоналар талабномаларига биноан оромгоҳларга болаларни ташиш юзасидан, Санитария-эпидемиология назорати оромгоҳларни  мавсумга қабул қилиш ва уларнинг фаолиятини назорат қилишда, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси оромгоҳларда  жамоат тартибини сақлаш учун,  шаҳар йўл ҳаракати ҳавфсизлиги  бошқармаси  эса оромгоҳларга болаларни автобусларда  олиб бориш ва қайтариб олиб келишда йўл ҳаракати ҳавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрсатишда,Фавқулодда вазиятлар бошқармалари билан, мавсумни уюшқоқлик ўтказилишига эришилди.

Оромгоҳлар ўз иш фаолиятини белгиланган режага асосан амалга ошириб келдилар.

Ёз мавсуми давомида Интеллектуал ривожлантириш оромгоҳлари,Спорт-соғломлаштириш оромгоҳлари, Ҳарбий-спорт оромгоҳлар, Экологик-биологик, ўлкашунослик оромгоҳлар,  Меҳнат ва дам олдириш оромгоҳлари ҳам  фаолият олиб борди.  

        Оромгоҳларда тарбиявий, маънавий-маърифий, спорт ишлари яхши йўлга    қўйилиб, оромгоҳларда Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан,  “Азиз ва ягонамсан,   жонажон Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган маданий-маърифий,    тарғибот-ташвиқот тадбирлари кўтаринки руҳда   ўтказилди.

            Ёз мавсуми давомида, меҳрибонлик уйлари, мактаб-интернати тарбияланувчилари,  кам таъминланган, ёлғиз   ва кўп болали оилалар ҳамда диний оқимга мансуб оилалар фарзандларига оромгоҳларга бепул йўлланмалар ажратилди. Шу билан бирга  рағбатлантириш асосида,  имтиёзли тарзда иқтидорли болалар ҳам оромгоҳларга  жалб этилдилар.  

            Бугунги Анжуманда болаларнинг дам олишини тарбиявий нуқтаи-назардан мазмунли ташкил қилинишида ўз ҳиссасин қўшган, долзарб ва масъулиятли вазифани амалга оширишда намуна кўрсатган болалар оромгоҳлари ходимлари, оромгоҳ фаолияти ташкилотчиларини қуйидаги номинациялар бўйича, яъни:            

  1. “2018 йилнинг энг намунали стационар болалар оромгоҳи” номинацияси бўйича-Ўзбекистон республикаси Ички Ишлар Вазирлигига қарашли  “Оқ тош” болалар соғломлаштириш оромгоҳи  ҳамда  “Ўзавтосаноат” Акционерлик Компаниясига қарашли  “Сокол-Лочин”  болалар соғломлаштириш  оромгоҳи; 
  2. “2018 йилнинг энг намунали  кундузги болалар оромгоҳи” номинацияси бўйича  —    Сирғали ТХТБ тасарруфидаги 300-сонли мактаб қошида ташкил этилган “Камалак” оромгоҳи   ва   Миробод   ТХТБ тасарруфидаги  94- сонли мактаб қошида ташкил этилган  “Солнышко-Қуёшча” оромгоҳи ;
  3. “Энг яхши оромгоҳ бошлиғи”  номинацияси бўйича,  ”Ирригация бўйича конструкторлик бюроси”га қарашли “Конструктор” болалар соғломлаштириш оромгоҳи бошлиғи Балуева Татьяна Суреновна  ҳамда    “Ўзбекистон лойиҳалаштириш илмий тадқиқот институи (“ЎзГИП”)га қарашли “Ғунча” болалар соғломлаштириш  оромгоҳи бошлиғи Матенова Юлия Умидовна  ;
  4. “Энг ғамхўр тарбиячи” номинациясига — “Шарқ” нашриёт матбаа Акционерлик Компаниясига қарашли “Фазогир” болалар соғломлаштириш  оромгоҳи тарбиячиси — Ревтова Марианна Александровна   ҳамда  “Асака” Давлат Акционерлик Тижорат
    Банкига қарашли “Асака” болалар соғломлаштириш оромгоҳи бош тарбиячиси  Караханова  Розалия Наильевна;  
  5. “Энг яхши  пазанда”  номинациясига –  “Ўзкабель”  Акционерлик Жамиятига қарашли “Зилола” болалар соғломлаштириш оромгоҳи бош ошпази Зайниддинов Ортиқали Асомиддинович;  
  6. “Энг яхши тиббиёт ходими”  номинациясига –    «Автомобиль йўллари илмий тадқиқот институтига қарашли “Автойўлсоз” болалар соғломлаштириш  оромгоҳи тиббиёт ходими Саидова Нозима Иргашовна;
  7. “Энг  фаол етакчи” номинациясига   “Аса Рента” Хусусий корхонасига қарашли – “Машъал-Лидер”  болалар соғломлаштириш  оромгоҳи бош  етакчиси — Шеховцов  Валерий  Николаевич   ҳамда 30-Меҳрибонлик уйига қарашли “Нур”  болалар оромгоҳи бош  етакчиси Тугушева Лилия Рушановна;
  8. “Энг фаол ички ишлар идоралари ходими” номинациясига    – “Ўзкабель”Акционерлик Жамиятига қарашли “Зилола” болалар соғломлаштириш  оромгоҳи Ички ишлар ходими Мавлонов Урол Нормаҳматович;
  9. “Энг яҳши сузиш бўйича йўриқчи” номинациясига –  “Тошшаҳартранссхизмат” Акционерлик Компаниясига қарашли “Автомобилчи” болалар соғломлаштириш  оромгоҳи  сузиш бўйича йўриқчиси Нуриддинов Абдумалик Муратдинович; 
  10. “Энг яхши спорт йўриқчиси” — “Ирригация бўйича конструкторлик бюроси”га қарашли “Конструктор” болалар соғломлаштириш оромгоҳи спорт мураббийи Хатамов Шавкат Худайбердиевич;   
  11. “Энг яхши ҳамкор”  номинациясига  – Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси  бўлим бошлиғи  Юлдашева Азиза Тулкуновна  ва “Ўзтемир йўл йўловчи“ ОАЖ етакчи муҳандиси   Маюсупова Адиба Хабибуллаевналар;
  12. “Энг масъулиятли ташкилотчи” номинациясига – “ТошшаҳарГАЗ таъминоти” корхонаси касаба уюшмаси қўмитаси раиси Алимходжаева Муяссархон Алиакбаровна ҳамда  “Ўзавтосаноат” Акционерлик Компаниясига қарашли  “Сокол-Лочин” болалар соғломлаштириш  оромгоҳи маънавият ва маърифат ишлари бўйича оромгоҳ бошлиғи ўринбосри Расулова Мадина Асхатовна; 
  13. “Энг яхши оромгоҳ ҳисобчиси” номинациясига   «Пайвандлаш қурилиш” Унитар корхонасига қарашли “Чотқол” болалар соғломлаштириш  оромгоҳи  ҳисобчиси   Тешабаева Раъно Хакимовна   ҳамда   “Ўзагросаноатхолдинг” Акционерлик Жамиятига қарашли  “Радуга-Камалак” болалар соғломлаштириш  оромгоҳи ҳисобчиси  Майоров Максим Владимирович   тақдирландилар.   

 Касаба уюшмалари томонидан олиб борилаётган барча ииишларимиз, белгиланаётган режаларимиз пировард натижада халққа хизмат қилиш  сифатини яхшилаш, одамларнинг ҳаётини янада мазмундор қилишга қаратилган, зеро  мамлакатимиз раҳбари  таъкидлаганларидек, “Бетакрор юртимизга, олижаноб халқимизга садоқат билан хизмат қилиш – барчамизнинг энг шарафли ва муқаддас бурчимиздир.”

 

Маданий –маърифий ва спорт

ишлари бўлими етакчи мутахассиси                Дилмурод Рустамов

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!