Click to listen highlighted text!

2019-йил Болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш ташкилотчиларининг Тошкент шаҳар Анжумани

10 сентябрь куни   Тошкент давлат Юридик Университетида  ўтказилган Болаларни соғломлаштириш  ва дам олдириш ташкилотчиларининг Тошкент шаҳар Анжумани  тўғрсида қисқача маълумот.

              Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 17 май №  2 сонли Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш бўйича республика Мувофиқлаштирувчи  гуруҳининг “2019 йилнинг  ёз мавсумида болаларни  дам олдириш  ва соғломлаштириш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори баёни ижроси таъминланган ҳолда,  соғломлаштириш режасида белгиланган 29910 нафар болалар ўрнига, бугунги кунда Тошкент шаҳри бўйича  24 та стационар оромгоҳларда ўттиз беш мингдан зиёд болалар соғломлаштирилишига муваффақ бўлинди.   Бундан ташқари  ҳар йилгидек Орол бўйи ҳамда Хоразм вилояти меҳнаткашларининг фарзандларидан   ҳам (уч мингдан  зиёди) оромгоҳлар дам олдирилдилар.  

  2019 йил ёз мавсумида  мактаблар қошида ташкил этилган 65та кундузги  мактаблар қошидаги соғломлаштириш майдончаларида   25 мингдан зиёд болалар дам олдирилдилар.        

Жорий йилда шаҳар хокимлигининг Мувофиқлаштирувчи гуруҳ раҳбарлигида, ёз мавсумида   оромгоҳларни  самарали ишлаши, уларни раҳбар ходимлар, педагогик ва хўжалик кадрлари билан  таъминланишида корхона, ташкилот раҳбарлари, бошланғич касаба уюшмалари қўмиталари билан бир қаторда тегишли бошқарма, идоралар  билан ҳамкорликда мактаб ўқувчиларининг ёзги таътил кунларида меҳнаткашлар фарзандларини соғломлаштириш ва дам олдириш музмунли ва кўнгилли ўтказиш учун,    шаҳар халқ таълими ва соғлиқни сақлаш бош бошқармалари  оромгоҳларга малакали мутахассисларни тайёрлаб беришга, “Дори-дармон” корхонаси оромгоҳларни зарур дори-дармонлар билан таъминлаш юзасидан,  “Тошшаҳартранссхизмат” акциядорлик компанияси корхоналар талабномаларига биноан оромгоҳларга болаларни ташиш юзасидан, Санитария-эпидемиология назорати оромгоҳларни  мавсумга қабул қилиш ва уларнинг фаолиятини назорат қилишда, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси оромгоҳларда  жамоат тартибини сақлаш учун,  шаҳар йўл ҳаракати ҳавфсизлиги  бошқармаси  эса оромгоҳларга болаларни автобусларда  олиб бориш ва қайтариб олиб келишда йўл ҳаракати ҳавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрсатишда,Фавқулодда вазиятлар бошқармалари билан, мавсумни уюшқоқлик ўтказилишига эришилди.

 

 

 

 

 

Ёз мавсуми давомида Интеллектуал ривожлантириш оромгоҳлари,Спорт-соғломлаштириш оромгоҳлари, Ҳарбий-спорт оромгоҳлар, Экологик-биологик, ўлкашунослик оромгоҳлар,  Меҳнат ва дам олдириш оромгоҳлари ҳам  фаолият олиб борди.  

        Оромгоҳларда тарбиявий, маънавий-маърифий, спорт ишлари яхши йўлга қўйилиб, оромгоҳларда Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан,  “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган маданий-маърифий,    тарғибот-ташвиқот тадбирлари кўтаринки руҳда   ўтказилди.

            Ёз мавсуми давомида, меҳрибонлик уйлари, мактаб-интернати тарбияланувчилари,  кам таъминланган, ёлғиз   ва кўп болали оилалар ҳамда диний оқимга мансуб оилалар фарзандларига оромгоҳларга бепул йўлланмалар ажратилди. Шу билан бирга  рағбатлантириш асосида,  имтиёзли тарзда иқтидорли болалар ҳам оромгоҳларга  жалб этилдилар. 

  Тошкент шаҳрида ўтказилган Анжуманда болаларнинг дам олишини тарбиявий нуқтаи-назардан мазмунли ташкил қилинишида ўз ҳиссасин қўшган, долзарб ва масъулиятли вазифани амалга оширишда намуна кўрсатган болалар оромгоҳлари ходимлари, оромгоҳ фаолияти ташкилотчилари Тошкент шаҳар Мувофиқлаштирувчи гуруҳининг  қимматбаҳо совғалари ва  Дипломлари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!