Click to listen highlighted text!

“Устозлар – касаба уюшмалари эъзозида”

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар қаторида таълим, хусусан умумий ўрта таълим тизимидаги ўқув-тарбиявий жараёнлари сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 23 август куни “Ёшларни ватанпарворлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқеини ошириш чора-тадбирлари” мавзусида бўлиб ўтган видеоселектор мажлисида мактаб таълимини ривожлантириш буюк умуммиллий мақсадга, умумхалқ таракатига айланиши, устозларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – жамиятимизда олий қадрият даражасига кўтарилиши зарур эканлиги белгиланди.

Ушбу видеоселекторда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, мактаб таълимини ривожлантиришга йўналтирилган буюк умуммиллий мақсадга эришишга қаратилган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2019 йил 28 августдаги “Устозлар – касаба уюшмалари эъзозида” Республика танловини ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор асосида Тошкент шаҳрида танловнинг туман босқичлари  жорий йилнинг 14 сентябрига қадар ўтказилиб, мазкур жараёнда жами 89 та бошланғич ташкилотлардан ҳужжатлар келиб тушган.

Танловнинг туман босқичлари тасдиқланган Низом асосида ўтказилиб, Тошкент шаҳар босқичига 31 нафар бошланғич ташкилотлар раисларининг ҳужжатлари Ишчи гуруҳига тақдим этилган.

“Устозлар – касаба уюшмалари эъзозида” Республика танловининг Тошкент шаҳар босқичи 2019 йил 19 сентябрь куни Миробод тумани                  328-мактабда бўлиб ўтди.

Халқ таълими тизимида камида 20 йиллик иш стажига эга бўлган, шунингдек, бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси сифатида камида 10 йил узлуксиз фаолият юритаётган 31 нафар касаба уюшма қўмита раисларининг тақдим этган ишлари, ҳужжатлари Тошкент шаҳар Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилди.

Бунда номзодларнинг фаолияти акс эттирилган ҳужжатлар ҳаққоний ва холис баҳоланди. Ундан ташқари асосий эътибор касаба уюшма қўмита раисининг кенг билимли, мустақил фикрлашига, ўз соҳасини ва касаба уюшма ташкилотларининг фаолият йўналишларини яхши билиши, топширилган ишга масъулият билан ёндошиши, ташаббускорлиги, изланувчанлиги, ўзининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳуқуқий билимлари даражасини ошириш борасида ишлаши, ташкилотчилик хислатларига эга бўлганига, инсонларни ўз ортидан эргаштира олиши ҳамда уларни бирлаштира олиши хислатларига аҳамият қаратилди.

Тақдим этилган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб, Низом асосида тасдиқланган баҳолаш мезони натижалари ҳамда ўтказилган оғзаки суҳбат жараёнлари натижаларига кўра, Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси “Устозлар – касаба уюшмалари эъзозида”

Республика танловининг Тошкент шаҳар босқичи ғолиблари этиб қуйидагилар эътироф этилди:

1-ўрин – Сайдалиева Гулсара Ёркиновна – Юнусобод тумани 96-мактаб

2-ўрин – Нурматова Умида Абдусаломовна – Шайхонтоҳур т. 41-мактаб

3-ўрин – Иргашева Сайёра Бахадировна – Сергели туман 47-мактаб

Танловда энг юқори баллга эга бўлган 3 нафар бошланғич касаба уюшма қўмиталари раисларининг номзодлари Республика босқичига қуйидаги номзодлар тавсия этилди.

Танлов ғолиблари ва иштирокчилари Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг Диплом, Фахрий ёрлиқ ва совғалари билан тақдирландилар.

Танлов ғолиблари ва иштирокчилари – касаба уюшма қўмита раисларининг ижобий иш тажрибаларини барча бошланғич ташкилотларга оммалаштириш, уларнинг базаларида ўқув-семинарларини ташкил этиш белгилаб олинди.

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!