Click to listen highlighted text!

Ўзбекистон – бахтиёр болалар мамалакати

“Ўзбекистон – бахтиёр болалар мамалакати”

 Мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ва қўлга киритилган улкан ютуқларимизнинг туб моҳияти бутун дунё томонидан тан олинди. Ватанимизнинг халқаро майдонда обрў-эътибори ортиб, дунё ҳамжамиятида ўзига хос муносиб ўрин эгаллади.  

Халқимиз асрлар давомида интилиб яшаган ва курашган, мустақиллик деган бебаҳо неъматнинг қадр-қимматини теран идрок этиш, биз кеча ким эдигу бугун ким бўлганимизни англаш, эришилган ютуқларнинг аҳамиятини меҳнаткашлар орасида кенг тарғиб этиш, уларнинг қадр-қимматини чуқур англаш бугунги кунда олиб бораётган маънавий-маърифий фаолиятимизнинг асосий маъно-мазмунини ташкил этади.

Давлат мустақиллигининг 28 йиллигини муносиб нишонлашга хозирланаётган жонажон Ўзбекистонимизга ёз фасли хукм сурмоқда.  Бу фасл болажонлар учун ниҳоятда қувончли даврдир. Зеро бу давр болаларнинг ўз қобилиятларини янада тўлиқ намоён этиши учун катта имконият яратади, ўқув йили давомида ўқув юкламаларини ўзлаштириш билан боғлиқ бўлган жисмоний, ақлий ва руҳий-эмоционал зўриқишларни бартараф қилади, болаларнинг янги ўқув йилига яхши тайёргарлик билан келишларини таъминлайди.

Мамалакатимизда ўқувчи-ёшларни ёзги таътил мавсумини самарали ва мазмунли ташкил этиш, болажонларнинг таътил даврида мароқли ҳордиқ чиқариб мактаб қучоғига бир олам таассуротлар билан қайтиши учун ижобий ишлар амалга оширилмоқда. 

 Масалан,  иқтидорли ўқувчиларнинг истеъдодини янада ривожлантириш, дунёда бўлаётган воқеа ва жараёнларга ўз муносабатларини аниқ билдира оладиган мустақил фикрига эга, ватанпарвар ҳамда халқимизга садоқатли фарзанд этиб тарбиялаш мақсадида улар учун ёзги интеллектуал соғломлаштириш оромгоҳлари ташкил этилмоқда.

Ёзги интеллектуал соғломлаштириш оромгоҳи фаолиятига мамлакатимизнинг таниқли шоир ва ёзувчилари, етакчи олий таълим муассасаларининг энг илғор профессор-ўқитувчиларини жалб этган ҳолда махсус дастур асосида машғулотлар, фан кечалари, викториналар, мушоиралар, турли танлов ва мусобақалар ўтказилиб келинмокда. 

Маълумки, ёзги оромгоҳлар ўз фаолият йўналишлари бўйича узлуксиз таълим тизимининг мактабдан ва синфдан ташқари тарбиявий ишларнинг техник ижодиёт, бадиий ижодиёт ҳамда ўлкашунослик ва сайёҳлик таълимини ташкил этувчи, мувофиқлаштирувчи ва мужассамлаштирувчи муассасалар ҳисобланади. Ёзги мавсум давомида болаларнинг ўз қизиқишларига кўра ихтиёрий равишда қисқа муддатли тўгаракка қатнашишлари учун имкониятлар яратади. 

Шу маънода ёзги оромгоҳларда ёш авлодни ватанпарварлик, дўстлик,  ҳамкорлик руҳида бадиий-эстетик, адабий ва жисмоний тарбия йўналишларида оммавий тадбирларни ташкил этиш ижодкорлик, бунёдкорлик ва яратувчиликни мустаҳкамлашга асос бўлади.

       

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!