Click to listen highlighted text!

Одам савдоси-давр муаммоси

Давлатимиз томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиланишлар натижасида фуқароларнинг турмуш шароити узлуксиз юксалиб, ҳуқуқ ҳамда эркинликлари тўла рўёбга чиқарилиши учун қулай ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий шарт-шароитлар яратиб  берилмоқда.

Буларнинг барчаси шахс эрки, ҳаёти, саломатлиги, шахсий ва сиёсий ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш, фуқароларнинг ҳуқуқий муҳофазаси самарадорлигини ошириш, шахс жамият муносабатларида манфаатлар устуворлиги тамойилига оғишмасдан амал қилишни кучайтирмоқда.

Шахс эрки, қонуний манфаатларини таъминлаш ижтимоий ҳаётимизнинг барча соҳаларида олиб борилаётган тадбирлар орқали изчил амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасига биноан Республикада демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра, инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.

Бугунги кунда мамлакат ташқарисида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш мақсадидаги миграция жаҳон кўламидаги воқелик бўлиб, ўзининг кўпгина ижобий жиҳатлари билан бир қаторда салбий оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Бу ҳолат глобал жараён сифатида мамлакатимизни четлаб ўтмаяпти. Афсуски, фуқароларимиз одам савдоси қурбонларига айланмоқда. Буларнинг барчаси давлатимиз ва жамиятимиз томонидан ушбу иллатга қарши қатъий чоралар кўришни, одам савдосига жалб этилган ва ундан жабр кўрган ҳамюртларимизни муҳофаза этишни долзарб вазифа қилиб қўймоқда.

Мамлакатимизда одам савдосига қарши кураш бўйича 2008 йил 17 апрелда “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва унинг асосида Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5775-сонли Фармони, ушбу йўналишда қабул қилинган бир қатор хужжатлар асосида тартибга солиб қўйилганлиги фуқароларимизнинг ҳаёти ва саломатлиги, шаъни, қадр-қимматини жиноятчиларнинг тажовузларидан ҳимоялаб, инсон ва унинг ҳуқуқлари, манфаатлари энг олий қадрият, деган улуғ ғояни рўёбга чиқаришга қаратилгани билан диққатга сазовордир. Одам савдоси қурбонларига айланган шахсларни ҳуқуқий ҳимоялаш, уларни ижтимоий, иқтисодий ва тиббий-руҳий жиҳатдан реабилитация қилиш давлатимиз ва жамиятимиз олдида турган долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон инсонпарвар демократик давлат сифатида умумэътироф этилган халқаро норма ва қоидаларни ўз миллий ҳуқуқ тизимига кенг жорий қилиш йўлини тутмоқда.

Одам савдосига қарши курашга қаратилган халқаро қонунчиликда ҳам, Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигида ҳам одам савдоси жабрдийдалари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий реабилитацияси ва ҳимоясини таъминлаш белгилаб қўйилган.

Жумладан, БМТнинг 2000 йил 15 ноябрдаги «Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш тўғрисида»ги Конвенцияси 25-моддасига кўра: «Ушбу Конвенция иштирокчиси бўлган ҳар бир давлат ўзининг имкониятлари даражасида одам савдосидан жабр кўрган фуқароларга ёрдам кўрсатиш, айниқса, қасд олиш билан қўрқитишдан ҳимоялашга қаратилган ёрдамни бериш мажбуриятини олади.

Ҳар бир иштирокчи давлат одам савдосидан зиён кўрганларга товон ундирилиши ва улар кўрган бошқа шаклдаги зарар ўрнини қоплаш юзасидан керакли тартиб-қоидаларни жорий этади.

Юртимизда чет элга чиқиб ишлашлари учун фуқаролар учун қонуний асослар яратилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 ноябрдаги; «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллардаги меҳнат фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллардаги меҳнат фаолияти тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 1-бандига кўра, фуқаролар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳукуматлараро, идоралараро шартномалар ва битимлар асосида фақат Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича минтақавий бюроларнинг кўмагида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун   чет   элга   чиқиш ҳуқуқига эгадирлар.

Хулоса қилиб айтганда, одам савдосининг ҳар қандай кўринишига қарши курашиш халқаро ва минтақавий даражада жиддий ёндашув ва ўзаро ҳамкорликка ёндошилса кўзда тутилган натижаларга эришиш мумкин.

Зеро, одам савдоси, унинг инсоний ҳуқуқ ва эркинликларини ғайриқонуний ва ғайри ахлоқий равишда камситилиши кечириб бўлмас жиноятдир.

Шундай экан, барча юртдошларимиздан одам савдосининг жабрдийдаси бўлиб қолмасликлари учун ҳар бир ҳаракатларининг ҳуқуқий оқибатларини келиб чиқиш сабабини олдиндан ўйлашларини сўраб қолардик.

  

Тошкент шаҳар касаба уюшмалари

ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши

“Юридик” бўлим етакчи юрисконсульти

  Н.А.Меликулов

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!