Click to listen highlighted text!

“Наврўз – қадр қиммат, меҳр мурувват ва анъаналар тимсоли”

Пойтахт касаба уюшмалари фаоллари иштирокида “Наврўз – қадр қиммат, меҳр мурувват ва анъаналар тимсоли”мавзуидаги “Маънавият соати” ўтказилди

                    Жорий йилнинг 15 март куни  Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши,  Давлат муассасалари  ва жамоат хизмати ходимлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси билан ҳамкорликда пойтахт касаба уюшмалари фаоллари иштирокида “Наврўз – қадр қиммат, меҳр мурувват ва анъаналар тимсоли” мавзуидаги “Маънавият соати” ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси “Маънавият ва маърифат” Маркази бўлим мудири, маънавият тарғиботчиси Аъзамат Камолов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Саидов, “Саодат” журнали бош мухаррири  Минаввара Усманова, санъаткор-хонанда Шуҳрат Дарё мазкур давра суҳбатига таклиф этилдилар.   “Маънавият соати”ни бирлашма Кенгаши раиси ўринбосари   Турсуналиев Аброр Набижонович кириш сўзи билан очиб,  Наврўз — нафақат ўзбек халқи, балки Осиё халқлари томонидан беш минг йилдан ортиқ вақтдан бери кенг нишонланиб келинадиган йилнинг энг асосий байрамларидан бири эканлиги,   табиат янгиланиши айёми, янги йил, янги кун элчиси эканлиги, Наврўз байрами муносабати билан Ўзбекистоннинг ҳар бир вилояти, шаҳарлари ва туманларида  халқ сайиллари ўтказилиши, сайлгоҳларда дошқозонларда паловлар дамланиб, сумалаклар қайнатилиб туриши,  дарбоз томошалари, карнайчилар чиқиши, фолклор чиқишлар, миллий куй-қўшиқлар ижроси  инсонларни байрамона кайфиятини янада кўтарилиши ҳақида гапириб ўтдилар. Дарҳақиқат, Наврўз- биз учун ўзаро баҳор ва уйғониш, яшариш ва янгиланиш, меҳнат ва бунёдкорлик фаслидир. Сўнгги 2,5 йил ичида шахсан Давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида мустақил юртимизда улкан тарихий ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Наврўз байрами арафасида ёрдамга муҳтож инсонлар, кексалар, ногиронлар ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга беғараз кўмак бериш, жамиятда ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ҳамжиҳатликни кучайтиришга қаратилган савоб ишлар, хайрия тадбирлари ва оммавий ҳашарларни амалга ошириш сингари тадбирларга  пойтахт касаба уюшмалари фаол иштироки таъминланиши йиғилишда таъкидланди.   

Маданий-маърифий ва спорт

ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!