Click to listen highlighted text!

Зарар тўлови ундирилди

Зарар тўлови ундирилди

Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашма Кенгашига “Соғлиққа етказилган зарарни ундириш бўйича” 2018 йилнинг 6 июнида Юсупов Ферузадан ариза тушган.

Аризага кўра, Яккасарой тумани 5-тор Боғтепа кўчаси, 37-уйда истиқомат қилувчи Юсупова Феруза Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театрида иш вақтида яъни репетиция жараёнида саҳнага ўрнатилган 3 метрли лифтнинг троси (занжири) узилиб кетиши оқибатида йиқилиб, тан жароҳати олган.

Ўзбекистон Республикаси 1-сон клиник шифохонаси травмотология бўлими касаллик варақасининг (№ 3084/890 сонли) кўчирмасида ташхис қуйидагича: “Чап оёқ товон суягининг ёпиқ компрессион синиб, суяк бўлакларини силжиганлиги. Умуртқа поғонаси бел-думғаза ва чап томон соҳалари юмшоқ тўқималарини лат ейиши ва тери кўкариши” деб изоҳланган. Лекин, шифохонанинг 2018 йил 16 мартдаги хулосасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1997 йил 17 июлдаги 344-сонли буйруғи билан тасдиқланган схемага асосан ушбу бахтсиз ҳодиса оғир турга кирмаслиги ҳақида хулоса берилган.

Мазкур холат енгил деб топилгани сабабли, ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахтсиз ходиса қонун ҳужжатларига мувофиқ текширилиши белгиланган бўлса-да, текширилмаган.

Шу билан бир қаторда, Юсупова Ферузанинг касаллик варақалари мурожаат вақтига қадар умуман ҳеч қаерда қайд этилмаган, унга тўлиқ ойлик иш ҳақи тўлаб борилган. Тиббий меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК) томонидан касаллик варақалари талаб қилинганда, театр раҳбарияти бу масалани асоссиз пайсалга солиб рад этган, шу сабабли ТМЭК жабрланувчини меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражасини белгилай олмаган.

Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси аралашувидан сўнг касаллик варақалари расмийлаштирилиб, ТМЭК га тақдим этилди ва шундан сўнг ТМЭК хулосасига кўра Ф.Юсупова 10% га меҳнат қобилиятини йўқотганлиги аниқланди.

Тўловлар ўз вақтида тўланиши бўйича Бирлашма аппаратининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари театр раҳбарияти, кадрлар бўлими бошлиғи, касаба уюшма қўмитаси раиси ва бош бухгалтеригага тушунчалар бердилар ҳамда уларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган “Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидалари” батафсил тушунтирлганидан сўнг 2019 йил 16 январдан бошлаб Ф.Юсуповага ҳар ойда 240,0 минг сўмдан тўлаб берилишига эришилди.

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!