Click to listen highlighted text!

“Аёллар дафтари – муаммолар ечимига элтувчи йўл”

                        “Аёллар дафтари – муаммолар ечимига элтувчи йўл”

Ҳар бир ўзбек, ўзбекистонлик ўзи яшаб турган озод ва мустақил Ватани билан фахрланади, кўксида шундай гўзал, жаннатмакон мамлакатнинг фуқароси бўлишдек ғурурни туйиб, обод ҳамда фаровон ҳаёт кечириш, буюк давлат барпо этиш йўлида фидокорона меҳнат қилади. Бу ватанпарварлик туйғулари эса бевосита она алласидан фарзанд қалбига муҳрланиб боради. Шундай экан, бугун давлатимиз раҳбари томонидан аёлларга қаратилаётган эътибор ҳам бежизга эмас.

         Президентимиз Шавкат Мирзиёев хотин-қизлар байрами муносабати билан ташкил этилган тантанали маросимда 2021 йилда ҳам аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бизнес юритиши ва бошқа касблар бўйича ўқиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш ишлари давом этишини айтди. Президент «биронта ҳам аёл давлат ва жамият эътиборисиз қолмайди» деб таъкидлади.

Хусусан,  жамиятда аёллар ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан

 Республика ишчи гуруҳи тузилиб, барча ҳудудларда аёлларни қийнаётган муаммолар аниқланди. Ушбу муаммолар бўйича манзилли иш олиб бориш учун, янги тизим — «Аёллар дафтари» жорий этилди. Унга асосан, “Аёллар дафтари”га қўллаб-қувватлашга муҳтожлар  киритилиб,  манзилли ишлар йўлга қўйилди. Бу масъулиятли ишга Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси бошчилигида, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги каби қатор ҳамкор ташкилотларнинг бириктирилгани ҳеч бир аёл-қиз давлат эътиборидан четда қолиб кетмаслигини исботламоқда.

       Хатлов ишларига жалб қилинган мутахассислар уйма-уй юриш орқали аёллар билан бирма-бир мулоқот қилиб, уларнинг эҳтиёжи, қизиқишларини аниқлаган ҳолда анкета сўровномалари  қайд этилиб, “Аёллар дафтари”га   ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ҳамда иштиёқи бор, шунингдек, бандлиги таъминланиши керак бўлган хотин-қизлар киритилиб келинмоқда.

         Бу дафтар орқали қанчадан қанча олис ҳудудларда ўз ташвиш-ўйларига ўралашиб, дардини айтолмай юрган аёллар,  боқувчисини йўқотиб,  болаларини ўзи тарбиялаётган оналар,    ғойибдан умидвор бўлиб турган оналар, узоқ муддат чет элда бўлиб, сарсону саргардонлик кўчаларида қолиб, қийинчиликларнинг чегарасидан ўтолмай, не-не машаққатлар билан юртимизга келиб, қай ишга бош суқишини билмай турган аёлларни  моддий ва маънавий  қўллаб-қувватлаш қаратилганлиги бугунги кунда кўплаб аёлларни муаммоли масалаларига  ечим топилаётганлигидан далолат бермоқда. 

         Одам савдоси қурбони бўлган, оилавий зўравонликлардан эзилган опа-сингилларимиз,  ажрим ёқасига келиб қолган опа-сингилларимизнинг ижтимоий ва хуқуқий муҳофазаси давлат ҳимоясидадир.

       Бугун давлатимиз раҳбари томонидан “Аёллар дафтари” дея бошлаб берилган хайрли иш барча ҳудудда тизимли давом этмоқда. Хусусан,   ишчи гуруҳ вакиллари   уйма-уй юриб, ҳар бир фуқаро билан суҳбат қуриб, улар иштирокида сўровномалар тўлдирилиб,   30 ёшдан юқори бўлиб, ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, бандлигини таъминлашга эҳтиёжи бўлган аёллар “Аёллар дафтари” га киритилмоқда.

Мен истиқомат  қилаётган “Янги Ҳаёт” тумани “Чош тепа” маҳалласида  “Аёллар дафтари”   бўйича  маҳалла фуқаролар йиғинида махсус ишчи гуруҳ  томонидан аёлларнинг муаммолари ўрганилиб, уларга кўмак бериб  келинмоқда-ки, бунинг натижасида аёлларни қийнаётган турли соҳалардаги чигалликлар ўз ечимини топиб,  ҳар бир аёл-қиз  учун ҳаётнинг барча поғоналаридан  қоқилмасдан, ишонч руҳи билан тетик қадам ташлаши учун имконият эшиклари очилди.

         Яқинда ён қўшним Каромат ая  ва Ҳосиятхон оппоғойилар билан узоқ суҳбатлашиб қолдим.  Каромат ая, қизларини  ажрим ёқасига келиб қолганида,  неваралари  тирик етим бўлиб қолишига оз сония қолганида   маҳалла фуқаролар йиғини махсус ишчи гуруҳи оилани сақлаб қолинишида кўп савобли ишлар қилиб, қизларига  психологик кўмак берилганлигини, болаларини  қисқа муддатда боғчага жойлаштиришда ва қизлари Ҳурриятхонни чеварчилик касби бўйича  иш  билан таъминланишида чексиз қувонч  ва кўзда ёш билан гапирдилар. Шунда гапга қўшилган Ҳосиятхон опа келинлари тўрт-беш йилдан бери оналик бахтига муяссар  бўла олмаганлигини, ва келинининг иш жойидан касаба уюшмалари томонидан бепул “Умид Гулшани”  санаториясига  йўлланма  берилганлигини, у ерда келини даволаниб чиққанидан сўнг, бугунги кунда ҳомиладор  бўлганлиги ҳақида таъсирланиб, энтикиб  гапирдилар. 

      Дарҳақиқат, Республикамизда ижтимоий ҳимоя борасида амалга оширилаётган ишлар инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият эканлигини яққол ифодалайди. Зеро, инсонга наф келтириш — олий бахт саналади. Шу йўсинда бир ажойиб шоирнинг шеъри қўлимга тушиб қолди. Мана ўша сатрлар:

                   

      Азиз мукаррамсан, ўзбек аёли!

Ҳусну  малоҳатинг тенгсиз тимсоли,   Фарзанд бахтин кўриш ўйю-хаёли.

  Фариштага ўрнак ойдек жамоли, Азиз мукарамсан ўзбек аёли.

Сен учун фарзандинг бахти бўлса бас Ўткинчи дунёни қилмайсан ҳавас.

Ҳар кийган либосинг малакларга хос

 

           Муқаддас, азизсан ўзбек аёли.

           Сен учун бошимиз эгикдир мудом,

             Сен учун юраклар, дилда эҳтиром,

             Номинг айтсам, жаранглар бир ном

             Азиз ва муниссан ўзбек аёли!

Тошкент шаҳар маданий-маърифий

ва спорт ишлари бўлими мудири     Ирода Ҳикматова

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!