Click to listen highlighted text!

“Спорт билан соғлом ва ҳамжиҳатмиз”

“Спорт билан соғлом ва ҳамжиҳатмиз”

Ўлкамизда Наврўз шукуҳи кезиб юрибди. Бундай кезларда тўйлар, байрамлар ўтказилиб,   онахонларимиз сумалаклар, халимлар, кўк сомсалар пишириб байрам  дастурхонга тортадилар. Кўк сомсалар, ялпизларни инсон саломатлигига таъсирини ҳаммамиз биламиз.

        Мамлакатимизда бугунги кунда инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, болалар, оналар, қарияларнинг соғлом бўлиши ва уларни ижтимоий  жиҳатдан таъминлашда  улкан тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

       Сиҳат-саломатлик ва ижтимоий ҳимоялаш юртимиздаги энг муҳим ва зарурий тадбир сифатида  амалга оширилиб,  бунда Республика Президенти ва Хукуматнинг  ғамхўрлиги бениҳоят чексиздир.

       Аҳолини жисмоний тарбия, спорт, санъат, халқ миллий ўйинлари билан доимий равишда шуғулланишларига шарт-шароитлар  яратилган бўлиб,   бу борада  пойтахт касаба уюшмалари томонидан ҳам   меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари ва хотин-қизлар  ўртасида жисмоний тарбия ва оммавий спорт турларини кенг тарғиб қилиш орқали аёлларни спортга жалб этиш, уларнинг  саломатликларини мустаҳкамлаш, мехнат самарадорлигини оширишга қаратилган бир қатор спорт мусобақаларини  ўтказиш яхши анъанага айланган.

   Аёлларни саломатлигини мустахкамлашга қаратилган “Аёллар Спартакиадаси” спорт соғломлаштириш тадбирлари барча касаба уюшмаларининг тармоқ тизимига қарашли корхона, ташкилот ва ўқув муассасаларида кўтаринки руҳда ва байрамона тарзда ўтказилинди.

  Спартакиада  Низом талаблари асосида юқори савияда ва  байрамона руҳда  жойларда ўтказилиб,  ғолиблар қимматбаҳо эсдалик совғалари ва Бирлашма Кенгашининг Дипломлари билан тақдирландилар ва эндиликда яқинда бўлиб ўтадиган   Спартакиаданинг шаҳар босқичига тайёргарлик кўрмоқдалар.

         Спортнинг оммавийлигини оширишда уни ҳар томонлама ривожлантириш орқали баркамол шахсни тарбиялаш, меҳнаткашлар ва ёшларни айниқса аёллар ва болаларни спортга жалб этиш  бу  —  соғлом келажак деганининг  яққол ифодасидир. Бинобарин, фақат соғлом халқ, соғлом миллатгина буюк ишларга қодир бўлади. Дарҳақиқат,  спорт-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш билан бирга уларнинг дунёқарашини кенгайтириб, тиббий маданиятини юксалтирмоқда. Машғулотларда тобланган қизлар оила, жамият, Ватан олдидаги масъулиятини теран англаб, соғлом ва бахтли турмуш қурмоқда

 Тошкент шаҳар маданий-маърифий

ва спорт ишлари бўлими мудири   Ирода Ҳикматова

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!