Click to listen highlighted text!

“Анор” оромгоҳи мактаб ўқувчиларининг кузги таътили кунларида болаларни чорлайди

Кузги мавсумда ҳам “Анор” оромгоҳида болаларни кўнгилла дам олишлари учун барча шарт-шароитлар мавжуд, оромгоҳ зарур жиҳозлар, юмшоқ ҳамда қаттиқ инвентарлар, идиш-товоқлар, кўрпа-тўшаклар билан таъминланган, оромгоҳ худуди ободонлаштирилган, оромгоҳларни   педагог-тарбиячи ва етакчилар ҳамда хўжалик кадрлари билан тўлиқ шакллантирилган.Оромгоҳда  иситиш мосламалари ишлаб турибди. Хоналар иссиқ иситилган, бежирим жиҳозланган.    

    Оромгоҳда болаларнинг қизиқишлари ва истеъдодлари асосида “Ёш мусаввир”, “Тўқиш”, “Мунчоқли безак”, “Юмшоқ ўқинчоқлар”, “Майда пластика”, “Ўзбек халқ рақслари”, “Инглиз тили”,”Ганж ўймакорлиги”, “Техник ижодкорлик”, “Моделлаштириш ва конструкциялаш”  каби тўгараклар, клублар, секциялар ва студиялар фаолият  олиб бориши режалаштирилган.

     Тўгараклар дастурлари мазмунида шахий ўсиш,  соғлиқни мустаҳкамлаш, жамият ҳаётига мослашув учун мақбул шароитларни яратиш, спорт ўйинлари, танлов, мусобақалар, сайёҳлик юришлари, экологик сайллар орқали  болалар ва ўсмирларнинг  мазмунли дам олишини  ташкил этишга қаратилган .

 Ўқувчи-ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот-технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш, ўқувчи қизларни ижтимоий фаол ҳаётга жалб этиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш белгилаб олинди.

 Шу билан бирга, оромгоҳда болалар билан турли-туман ўйин, викторина, учрашув, тренинг “Маҳорат дарслари” савол-жавоб кечалари ўтказилиши режалаштирилган.

   Бундай тадбирлар жараёнида болалар жамоа бўлиб ишлашга, уюшқоқликка, биргаликда меҳнат ва ижод қилишга ўрганадилар, Шунингдек ўйин болалар орасидаги дўстлик, иноқлик, меҳрибонлик, меҳр-шавқатлилик ҳис-туйғуларини ривожлантиришда хизмат қилади ва бу ўз навбатида болаларни она Ватанга, давлат рамзларига, дўстга садоқат, табиатга муҳаббат руҳида тарбиялашга, болаларга  шу хислатларни сингдиришга хизмат қилади.

            Бундан кўзланган мақсад оромгоҳлар  фаолиятини юксак маънавият мезонлари асосида ташкил этиш бўлиб, фарзандларимизни  дам олишини  мазмунан бойитишга хизмат қилишдан иборат.

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!