Click to listen highlighted text!

Ёз мавсумида оромгоҳларда дам олдириш ва соғломлаштириш ишларини намунали йўлга қуйган болалар оромгоҳлари, ёз мавсумини ташкилотчилари, ҳамкор ташкилотлар ва масъуллар тақдирландилар

Жорий йилнинг 30 сентябрь куни болаларни дам олдиришини ташкил этиш ва соғломлаштириш ташкилотчиларининг АНЖУМАНИ ўтказилди.

         Ёз мавсумида меҳнаткашлар фарзандларини соғломлаштириш, уларни мазмунли дам олдириш ҳамда мавжуд болалар оромгоҳлари фаолиятларининг таҳлилига бағишланган Мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг Кенгайтирилган йиғилиш тарзида бўлиб ўтди.

Ёз мавсумида Тошкент шаҳридаги оромгоҳларда болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш ишлари ҳудудий Мувофиқлаштирувчи гуруҳи, мутасадди бошқарма, идора ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар томонидан ўзаро ҳамжиҳатликда уюшқоқлик билан ташкил этилди.

 Тошкент шаҳрида 2022 ёзги мавсумда жами 32450, шу жумладан 39 та кундузги оромгоҳларда 8000 нафар ва 25 тастационар оромгоҳларда 24450 нафар болаларнинг дам олиши белгиланган эди.

Шундан мавсум давомида 49455 нафар , шу жумладан 58 та соғломлаштириш майдончаларида 16392 нафар ва 25 та стационар оромгоҳларда 33063 нафар болалар дам олдирилиб, умумий режа 152,4 фоизга бажарилди.

Болаларни қизиқишларини инобатга олиб, мавсум давомида улар учун   6 та ихтисослашган ( интелектуал, тарбия ва спорт-соғломлаштириш, экологик-биологик ва ўлкашунослик, техник ижодкорлик, бадиий ижодиёт хамда ижтимоий мослашув)  тўгараклари фаолияти йўлга қўйилди.

Ёз мавсумида оромгоҳларда дам олдириш ва соғломлаштириш ишларини намунали йўлга қуйган болалар оромгоҳлари, ёз мавсумини ташкилотчилари, ҳамкор ташкилотлар ва масъуллар тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!