Click to listen highlighted text!
Сўнги янгиликлар

“11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан ушбу байрамга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш ишлари қизғин паллага кирди.

            Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойи бўлиб ўтган 2020 йил 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмаларининг ҳаётида унутилмас ва тарихий кун бўлиб қолди.

Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан “11 ноябрь – “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” деб эълон қилиниб, ҳар йили ушбу кунни байрам сифатида нишонлаш касаба уюшмаларининг анъаналаридан бирига айланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаёгган инсонпарвар очик ва прагматик ташқи сиёсат давлатимизни замонавий, бугунги дунё сахнасида ўзига хос ўрин эгаллашида мухим омил булиб хизмат килмокда. Ватанимиз тараққиётининг янгн боскичда кенг қамровли ислоҳотлар изчил давом этмоқда. Давлатимиз рахбарининг нодавлат ва нотижорат ташкилотларига, шу жумладан, Бош қомусимизда жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилган касаба уюшмаларига бўлган эътибори тобора ортмокда. Юргбошимизнинг Давлат рахбари сифатида илк маротоба Курултой катнашчиларига йуллаган табригида 11 ноябрни “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” этиб белгилаш тўғрисидаги таклифи ва шу асосида 2020 йилнинг 23 ноябрида кабул қилинган Ўзбекистон Республикасинннг “Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрсида”ги Қонуни мамлакатимиз касаба уюшмаларининг 115 йиллик тарихий фаолияти даври учун ўчмас из колдирди.

            Албатта, мана шу давр ичида касаба уюшмалари томонидан жуда кўп ҳайрли ишлар амалга оширилган ва бу ишлар давом этмоқда. Тарихга назар ташлаш, касаба уюшмаларининг ўтган давр мобайнида амалга оширган ишларини намоён этишни ўзида мужассамлаштирган “Касаба уюшмалари музейи”ни ташкил этилиши бежиз эмас. Куни кеча, Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар Кенгаши фаоллари, “Касаба уюшмалари тарихи музейи”га ташриф буюрдилар.   Ташриф давомида касаба уюшмалари тарихига оид қизиқарли маълумотлар,  касаба уюшмаларининг  кўп йиллик ишларини акс эттирувчи стендларни, кўргазмали  жиҳозларни кўришга муваффақ бўлдилар.  Бу ташриф уларда касаба уюшма фаолларида катта таассурот  қолдирди.

  Касаба уюшма фаолларини музейга ташрифлари давом этмоқда.

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!