Click to listen highlighted text!
Сўнги янгиликлар

“Янги Ўзбекистон – янги касаба уюшмалари”

“Янги  Ўзбекистон-янгича дунёқараш” ғояси остида Тошкент шаҳрининг  корхона ва ташкилотларида  маънавий-маърифий тадбирлар  махсус жадвал асосида тизимли ўтказилиб келинмоқда.

Бундай тадбирлар айниқса таълим ва фан, тиббиёт ва агросаноат, давлат муассасалари ходимлари касаба уюшмаларига қарашли  бошланғич ташкилотларда  кўтарики руҳда ўтказилмоқда.

Шу билан бирга  Узбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Vlll  Курилтойи мазмун мохияти, Давлат рахбарининг касаба уюшмаларига йуллаган табриги, «11 ноябрь касаба уюшмалари куни»  деб белгиланганлиги ва Курилтойда белгиланган вазифалар буйича меҳнат ва ўқув жамоаларида  йиғилиш ва давра суҳбатлари  ўтказилмоқда.

Пойтахтнинг меҳнат ва ўқув жамоаларида ,  жорий йилнинг 11 ноябрь санасида бўлиб ўтган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойи ва унда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойи иштирокчиларига йўллаган табриклари ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII қурултойи делегатларининг мамлакатимиз халқи, ишчи-меҳнаткашлар, касаба уюшмалари ташкилотлари ва ижтимоий шерикларга Мурожатномаси   бўлиб ўтаётган  йиғилишларда муҳокама қилиниб, «Янги Ўзбекистон – янги касаба уюшмалари: Федерациянинг 2016-2020 йиллардаги фаолияти ва миллий тараққиётнинг замонавий босқичида касаба уюшмаларининг устувор вазифалари» юзасидан  дастур ва қилинажак ишлар режалари  белгиланиб олинмоқда.

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!