Click to listen highlighted text!

2020 йил 23 ноябрда Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-648 сонли “Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонуни қабул қилиниши беш ярим миллиондан ортиқ касаба уюшмалари аъзолари томонидан катта мамнуният билан кутиб олинди.

 Бугунги кунда касаба уюшмаларининг барча бўғинларида ушбу байрамга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтишига барча аъзолар бел боғлаганлар.

 

Ҳар бир меҳнат жамоасида байрам табирлари ташкил этилиши, таниқли олимлар, ижодкорлар зиёлилар ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида касаба уюшмалари аъзолари ҳамда уларнинг оила аъзолари ўртасида маданий-маърифий, спорт тадбирлари ўтказилишига, касаба уюшмаларининг жамиятдаги нуфузини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган фаоллар, касаба уюшмалари фахрийларини муносиб тақдирланиши кўзда тутилган.

Ўз фаолиятини бошлаган “Ўзбекистон касаба уюшмалари музейи”га фаолларни ташрифи байрам чора-тадбирлари доирасида амалга оширилмоқда. Касаба уюшмаларининг тарихини янада чуқурроқ ўрганиш мақсадида Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси инг ходимлари Тошкент шаҳар кенгаши тизимида фаолият юритаётган ходимлар музейга ташриф буюрдилар. 50 нафардан ортиқ касаба уюшма аъзолари ўзларига керакли бўлган маълумотларга эга бўлдилар. Улар томонидан келгусида шу каби тадбирларни кўплаб ўтказиш, тармоқларда фаолият юритаётган ходимларни касаба уюшма тарихини янада мукаммал ўрганиб, бошланғич ташкилотларга етказиб беришда барча масъулларга омад тилаб қолдилар

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!