Click to listen highlighted text!

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг тарғиботи.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент шаҳар Кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори Н.А.Мелиқулов томонидан 2023 йил 6 январь куни Мирзо Улуғбек тумани ободонлаштириш бошқармаси ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сонли Фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг
135-бандига асосан ишлаб чиқилган .Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг тарғиботи юзасидан семинар ўтказилди.

Ўтказилган семинарда бошқарма ходимларига ушбу кодексининг мақсади яъни Ходимлар, иш берувчилар ва давлат манфаатларининг мувозанатини таъминлаш ҳамда уларни мувофиқлаштириш асосида якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солиниши, асосий вазифалари- ходимлар меҳнат ҳуқуқлари ва эркинликларининг, шу жумладан меҳнат қилишга, эркин иш танлашга, адолатли ва хавфсиз меҳнат шароитларига ҳамда ишсизликдан ҳимояланишга бўлган ҳуқуқининг давлат кафолатларини белгиланши;

иш берувчиларнинг кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва самарали меҳнат жараёнини ташкил этиш соҳасидаги ҳуқуқлари амалга оширилишини таъминлаш;

меҳнат соҳасида ижтимоий шерикликни рағбатлантириш ва ривожлантириш;

ходимлар ва иш берувчиларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;

меҳнат бозорининг самарали фаолият кўрсатишига кўмаклашиш.тушунтириб ўтилди хамда семинарда қатнашга ходимлар ўртасида қизғин савол- жавоблар тариқасида ўтказиб келинди.

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!