Click to listen highlighted text!

“Янги нафас”

Тошкент шаҳрида давлатимиз рамзларидан бири ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи куни муносабати билан “Янги нафас” югуриш марафони ўтказилди.Мазкур оммавий спорт тадбирида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасининг Тошкент шаҳар Кенгаши,Ўзбекистон  соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси, Ўзбекистон  транспорт йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар Кенгаши,Ўзбекистон  маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар  бирлашган қўмитаси,Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси бирлашган касаба  уюшма қўмитаси,Ўзбекистон  Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба  уюшмаси Тошкент шаҳар бирлашган қўмитаси, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бўлинмалари ходимлари ва Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимларикасаба  уюшмаси Тошкент  шаҳар бирлашган қўмитаси ходимлари,  югуриш ҳаваскорлари, спортчилар, талабалар, ҳарбийлар, ёшлар, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Эслатиб ўтамиз, “Янги нафас” спорт тадбирига бир вақтнинг ўзида республикамизнинг 15 та – Андижон, Наманган, Фарғона, Қўқон, Чирчиқ, Навоий, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Қарши, Термиз, Бухоро, Урганч, Нукус каби марказий шаҳарларида бир вақтда бошланди.

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!