Click to listen highlighted text!

“Спорт саломатлик гарови” шиори остида спорт мусобақаси.

Бутунжаҳон саломатлик куни — сайёрамизнинг ҳар бир аҳолиси эътиборини соғлиқни сақлаш учун биргаликда ҳаракат қилишга, саломатлик, фаровонлик билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга қаратилган кундир.

Шу боис Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти — ЖССТ фаолият бошлаган 7 апрель ҳар йили Жаҳон соғлиқни сақлаш куни сифатида нишонлаб келинади. Ушбу сана Жаҳон саломатлик куни сифатида бутун дунёда байрам қилинади, турли акция ва тадбирлар ўтказилади. Хусусан, юртимизда ҳам кенг аҳоли қатламини қамраб олувчи кичик марафон, спорт мусобақалари ташкил этилади.

Саломатлик кунини нишонлаш 1950 йилдан анъанага айланган. “Бутунжаҳон Саломатлик куни” аҳолига саломатлик инсон ҳаётида жуда муҳимлигини англатиш мақсадида кўплаб тарғибот дастурлари ишлаб чиқилади.

Халқ саломатлигини яхшилаш борасида жамоатчилик билан фаол ишлаш, унинг бу борадаги тушунчаларини шакллантириш, ушбу халқнинг саломатлигини ҳимоялаш учун ғоят муҳимдир;

Ушбу сананинг халқаро байрам куни сифатида нишонланиши, халқаро ҳамжамият ва ҳар бир шахсни жаҳондаги мавжуд ҳозирги долзарб тиббий масалаларга эътибор қаратишга чорлашни мақсад қилади. Кишиларни ўз саломатлигига бефарқ бўлмасликка ҳамда яқинлари ва жамият олдидаги масъулиятни англаган ҳолда иш тутишга чорлайди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент шаҳар Кенгашининг “2022 йилдаги ёшларга оид сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастуринг ижросини таъминлаш мақсадида  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш бошқармасига қарашли Яккасарой спорт мажмуасида “Спорт саломатлик гарови” шиори остида Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси хамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши билан хамкорликда спорт мусобақаси ташкил этилди. Спорт турларининг дартс, стол тенниси, бадминтон, пиёда юриш турларини бўйича мусобақа ташкил қлинди.

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!