Click to listen highlighted text!

Байрам давом этмоқда!

«11 ноябр касаба уюшмалар куни» байрами муносабати билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамда 1-Республика Абу Али Ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми билан хамкорликда 2022 йил 9 ноябр куни «Спорт ва саломатлик» шиори остида техникум ходимлари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди. Шашка, шахмат, югуриш спорт турлари бўйича дўстона беллашув, кўтаринки рухда, яхши кайфиятда бўлиб ўтди. Ушбу спорт мусобақасида техникум рахбари Машраб Равшанкулович хам хаваскор спорт қатнашчиси бўлиб иштирок этди. Ғолиблар Тошкент шаҳар Кенгашининг раиси Гулноза Шукуриллаевна ҳамда техникум рахбари Машраб Равшанкулович ва касаба уюшма қўмита раиси Зулхимор Кучкаровна томонидан Фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!