Жорий йилнинг 4 апрель кунида Тошкент вилоятининг сўлим гўшаларидан бири бўлган Бўстонлиқ туманида ҳақиқий спорт руҳи ҳукм сурди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан “7 апрель — Бутунжаҳон саломатлик куни” муносабати билан “Соғлиқ учун биргаликда” шиори остида оммавий спорт тадбири ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсадлари:

➡️ аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида жисмоний фаолликни оммалаштириш;

➡️ соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш;

➡️ ҳар бир инсон ўз саломатлиги учун масъул эканини англатиш.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар саломатлик инсоннинг энг катта бойлиги эканини таъкидлаб, уни мустаҳкамлашда пиёда юриш ва кундалик бадантарбиянинг аҳамияти беқиёс эканини қайд этишди.

Баҳаво тоғ ҳавоси, кўтаринки кайфият ва жамоавий бирдамлик иштирокчиларга кучли мотивация ва унутилмас таассуротлар бахш этди. Бу йилги тадбир юқори савияда ташкил этилгани ва ижобий муҳити билан алоҳида ажралиб турди.