Ўзбекистон Республикаси ўзининг мустақил фаолияти даврида бир неча ўн йилликларда амалга ошириладиган тараққиёт йўлини босиб ўтди. Қисқа вақтда барқарор, очиқ бўлган, ҳуқуқий демократик давлат қуриш йўлида жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллади. Ўзбекистон жаҳон мамлакатлари томонидан тан олиниб, ижтимоий йўналишга асосланган бозор муносабатлари босқичма-босқич шаклланиб бормоқда. Бугунги кунда ютуқларимизга, энг аввало: тинчлик ва миллатлараро тотувлик, сиёсий ва маънавий янгиланиш, иқтисодиётимизни босқичма-босқич ривожланиши эканлигини, ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсадимиз – эркин, ҳуқуқий демократик жамият барпо этиш эканлигини таъкидлади. Ҳар бир фуқарога муносиб турмуш шароити яратиш тўғрисидаги мазкур хайрли ишлар касаба уюшма ташкилотларининг ҳам тарихий истаклари бўлиб келган. Тошкент шаҳар касаба уюшмалари Кенгаши 1991 йил 1-апрелда Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар касаба уюшма бирлашмалари Кенгашининг II йиғилиши қўшма қарори билан ташкил этилган. 2005 йил 24-февралдаги бўлиб ўтган Тошкент шаҳар касаба уюшмалари IV уюшмалар аро Конференциясида, «Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши» номи билан аталиб келинади. 2021 йил 2- апрелда “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент шаҳар Кенгаши”га ўзгартирилди.Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент шаҳар Кенгаши – касаба уюшмалари аъзоларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш ишларини ўзаро ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик ҳамда бирдамлик асосида амалга ошириш мақсадида ташкил этилган бўлиб, бу йўлда пойтахт ҳудудида жойлашган барча поғонадаги тармоқ касаба уюшма ташкилотларини кўнгилли равишда уюштиради. Бирлашма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига бирлашган касаба уюшмаларининг Устави ҳамда ўз Низоми доирасида амалга оширади, амалдаги қонунларга кўра ўзининг аъзо ташкилотларида меҳнат қонунчилиги ва меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя этилишини назорат қилади. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент шаҳар Кенгаши давлат, хўжалик органлари, жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликда ишлайди. Ўз фаолиятини аъзо ташкилотлар билан шериклик ва ўзаро ҳурмат асосида қуради. Тошкент шаҳар Кенгаши Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг ажралмас қисми сифатида меҳнаткашларнинг ижтимоий ва ҳудудий манфаатларини мустаҳкамлашга фаол кўмаклашади. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент шаҳар Кенгаши структуравий тузилиши (бўлимлари, бошланғич ташкилоти, аъзолар сони) 2025 йил 1-январь ҳолатига шаҳарда ҳаммаси бўлиб 3627 та бошланғич касаба уюшма ташкилоти бор. Жами касаба уюшмалари аъзолари сони 1 064 614 нафарни ташкил этади.