Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ходимлар ўртасида “Соғлом танда — сифатли тиббиёт” шиори остида ташкил этилган Касаба уюшмаси кубоги спорт мусобақаларининг Тошкент шаҳар босқичи ғолиб ва совриндорлар тантанали равишда муносиб тақдирланди.

Ушбу тадбирда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Д. Раҳимова, Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Б.Исабеков, Спорт бошқармаси бошлиғи Б.Убайдуллаев, шунингдек, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг Тошкент шаҳар кенгаши раиси ўринбосари А.Турсуналиев иштирок этдилар.

Мусобақалар волейбол, футбол, шахмат-шашка ҳамда стол теннис каби спорт турлари бўйича қизғин ва муросасиз беллашувларга бой ўтди. Ҳар бир учрашувда иштирокчилар нафақат жисмоний тайёргарлиги, балки жамоавийлик, ирода ва спортга бўлган садоқатини ҳам намоён этдилар. Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.