Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент шаҳар Кенгаши, Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, Тошкент шаҳар спорт бошқармаси ва Тошкент шаҳар Ёшлар ишлари бошқармаси томонидан “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида мактаб ходимлари ўртасида “Соғлом танда – сифатли таълим” шиори остида Касаба уюшмаси кубоги спорт мусобақасининг Тошкент шаҳар босқичи ўтказилди.
Тошкент шаҳар босқичи ғолиб ва совриндор (жамоа)лари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамда хамкор ташкилотлар томонидан I, II, III даражали дипломлар, медал ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Мусобақа якунида спорт турлари бўйича тўплаган очколари умумлаштирилиб, энг яхши натижа кўрсатган Чилонзор туман иштирокчи (жамоа)лари Касаба уюшмаси кубоги билан тақдирланди.