Ўзбекистон Фанлар Академияси бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси 11 ноябрь – “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” байрами муносабати билан иниститут тараққиёти ва унинг равнақи йўлида фаол иштирок этаётган ҳамда касаба уюшмалари нуфузини оширишга муносиб ҳисса қўшган фаол касаба уюшма аъзолари қимматбахо совғалар билан тақдирландилар
Дарҳақиқат, инсон қадри, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш барча соҳаларда биз учун бош мақсадга айланаётган ҳозирги пайтда ҳаётнинг ўзи касаба уюшмалари олдига ҳам улкан вазифаларни қўймоқда.
Касаба уюшмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касаба уюшмаларининг фуқаролик жамиятининг энг фаол институтларидан бирига айланиши учун бор имкониятлар сафарбар этилаётганлиги қувонарли ҳол.