Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ-22-сон Фармони билан тасдиқланган “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастури ва “Ўзбекистон-2023” стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастурининг 34-мақсадида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, Соғлом турмуш тарзини ривожлантириш мақсадида оммавий спорт мусобақаларида аҳоли қамровини кенгайтириш, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиганлар сонини ошириш, таълим муассасалари ходимларини спорт тадбирларига кенг жалб қилиш, улар ўртасида мусобақалар ташкил қилиш, спорт инфратузилмасини яхшилаш ва зарур спорт инвентарлари билан жиҳозлаш, ходимларнинг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш, таълим муассасаларидаги спорт секциялари ва тўгараклари фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш, ўқитувчиларнинг бўш вақтларида спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратиш ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Спорт вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг 26 мартдаги “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассаса (мактаб)лари ходимлари ўртасида “Соғлом танда – сифатли таълим” шиори остида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кубоги спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисида”ги қўшма қарорларини ижросини бажариш мақсадида жорий йилнинг 22 июнь куни Шайхонтоҳур тумани спорт мажмуасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент шаҳар Кенгаши, Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ва Тошкент шаҳар спорт бошқармаси ҳамкорлигида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассаса (мактаб)лари ходимлари ўртасида “Соғлом танда – сифатли таълим” шиори остида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кубоги спорт мусобақаларининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақалар волейбол, футбол, шахмат-шашка ҳамда стол теннис каби спорт турлари бўйича қизғин ва муросасиз беллашувларга бой ўтди. Ҳар бир учрашувда иштирокчилар нафақат жисмоний тайёргарлиги, балки жамоавийлик, ирода ва спортга бўлган садоқатини ҳам намоён этдилар. Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари ва умумий ҳисобда биринчиликни қўлга киритган жамоа Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кубоги ҳамда 30 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирландилар.



Русский 